Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмад Турсунбоев (Аҳмадбой) ва яна 16 кишига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов «Дарё»га хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Х. Шермуҳаммедов раислигида кўриб чиқилмоқда. Судланувчилар Аҳмад Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

Кейинги суд мажлиси 30 январь куни ўтказилади.

Аввалроқ «Аҳмадбой иши» бўйича жабрланганларга пулларини қисман қайтариш бошлангани ҳақида хабар берилган эди.