• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Африканинг жами аёлларидан бой 22 эркак. Хитойча иқтисодий қопқон нима? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Британия Европа Иттифоқини Африка саммитига алмаштирди

    Бош вазирлиги даврида обрўсини йўқотишга улгурган британиялик сиёсатчи Тони Блэр илк маротаба ўтказилган Буюк Британия – Африка инвестицион саммитини иштиёқ билан кутиб олди. Баландпарвоз режалар ҳақида гапирар экан, собиқ бош вазир «ўзини инсониятнинг энг муҳим муаммоларини ҳал қила оладигандек ҳис қилди шекилли», деб ёзади The Guardian нашри.

    Фото: Global Research

    Фото: Global Research

    Тантанавор нутқида жаноб Блэр хилма-хил ва тарқоқ муаммоларни, шу жумладан Африкада самарали бошқарув тизимини яратиш ва қашшоқликни тугатиш масалаларини кўтарди.

    Аслида эса унинг чиқиши «ёрдам эмас, савдо» ғоясига амал қиладиган Борис Жонсоннинг қарашларидан деярли фарқ қилмади. Яқинда Буюк Британия – Африка саммитини ўтказган Жонсон Британиянинг Африкага ёрдами мамлакатнинг сиёсий ва савдо манфаатларига хизмат қилиши ҳақида гапирган эди. Тони Блэр ҳам Буюк Британия учун нима яхши бўлса, Африка учун ҳам яхши деган фикрда.

    Блэр Африкада таъсир доираси учун курашнинг янги босқичи бошланганини тан олмоқда. Аммо Блэр Британиянинг ютуқларини орзу қилар экан, Африкада миллиардлаб пул сарфлаётган Хитойни ҳамда шу мақсадда ҳарбий ёрдам ва ёлланма аскарларидан фойдаланаётган Россияни назардан қочирмоқда.

    Блэр Африка раҳбарлари билан шахсий муносабати яхшилигига урғу бермоқда. Бу қанчалик яқин алоқалар?

    Африкада қашшоқликни тугатадиган «тўртинчи саноат инқилоби» ғояси – ёш ва тез кўпайиб бораётган ишчи кучига таяниб қитъа мамлакатлари Шарқий Осиё «йўлбарслари» сингари тез ривожланиши таъминлаши мумкин экан. Аммо прогнозлар Африкада бунинг уддасидан чиқиш қийинлигини кўрсатмоқда. Чунки Африкада маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи фавқулодда юқори, маҳсулот етказиб бериш занжири ўта суст ишлайди.

    Бундан ташқари, Африкада ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва автоматлаштиришни жорий қилишнинг имкони йўқ. Африкадан иқтисодий мўъжиза кутиш мумкин эмас. Бу Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққач, Африкадан катта фойда кўради деган тахминларни йўққа чиқаради.

    Хитой Африкага киритаётган маблағ Африка оёққа туришига эмас, уни янги қарз ботқоғига ботиришга қаратилган. Африка давлатлари қарзларни тўлашда катта қийинчиликларга дуч келади. Блэр Эфиопия қўлга киритаётгани ҳақида оғиз тўлдириб гапирар экан, Жаҳон банки ва халқаро валюта жамғармаси бу давлатнинг қарздорлик ҳажми хавфли даражага етганидан ташвиш билдирмоқда.

    Бу ташкилотлар тахминларига кўра, Африка қитъаси мамлакатлари 2030 йилда ҳам қашшоқликни тугата олмайди. Рақамлар, мисол учун, Африканинг энг ривожланган мамлакати – Жанубий Африка Республикаси 2019 йилда бор-йўғи 0,7 фоизга ўсган бўлса, 2020 йилда бу 1,1 фоизга ўсишини кўрсатмоқда.

    Шундай экан, воқеликни қанчалик ранглар ортига бекитишмасин, Буюк Британия ва Африка саммити Африка мамлакатларининг самарали бошқарилиши ва тараққиётига ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. Бу Brexit’дан сўнг Британиянинг янги бозорлар топишга уриниши холос.

    Африка қитъасидаги жами аёлларданда бойроқ 22 эркак

    Oxfam халқаро хайрия ташкилоти ҳисоботида бойлар ва қашшоқлар ўртасидаги фарқ ўсиб бораётгани хавфли тус олаётганини таъкидлаб, капиталистик тузум самарасиз эканини эътироф қилди, деб ёзади CNN ахборот нашри.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Oxfam дунё ҳукуматларини аёлларнинг оғир меҳнатини енгилаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқаришга чақирди. Халқаро хайрия ташкилоти бойлардан олинадиган солиқ миқдорини оширишни, болаларга ғамхўрликни, соғлиқни сақлаш тизимига кўпроқ маблағ ажратишни таклиф қилди.

    Oxfam’нинг йиллик ҳисоботи Давосдаги Бутужаҳон иқтисодий кенгаши очилиш маросимида эълон қилинди. Бу форум ҳар йили дунёнинг энг бой ва таъсирга эга кишилари йиғилиши билан машҳур.

    Хайрия ташкилоти ҳисоботи қуйидагилари билан диққатга сазовор:

    • 2 153 миллиардер Ер сайёрасининг 4,6 миллиард аҳолисидан кўпроқ бойликка эга;
    • 22 энг бой эркак Африка қитъасидаги жами аёллардан-да бойроқ. БМТ маълумотига кўра, Африкада 20 ёшдан юқори 326 миллион аёл истиқомат қилади;
    • дунёнинг энг бой 1 фоиз аҳолиси 6,9 миллиард одамга нисбатан икки баравар бойроқ;
    • кексалар ва болаларга ғамхўрлик қилиш учун аёллар сарфлайдиган маблағ10,8 триллион доллар;
    • миллиардерлар сони кейинги 10 йилда икки карра кўпайди.
    63 саҳифалик ҳисоботда жаҳон етакчилари бойлар ва қашшоқлар ўртасидаги фарқ кескин ошиб бораётганига етарлича аҳамият бермаётгани таъкидланади. Бу бизнесда ҳал қилувчи мансаблар эркаклар ҳиссасига тўғри келиши билан ҳам изоҳланади. Ҳисоботда иқтисодий нотенглик гендер нотенгликка асосланиши айтилади.

    Аҳоли кексайиши ва бепул хизматлар қисқариши кексалар ва болаларга ғамхорлик қилиш ишларини кўпайтиради ва тенгсизлик янада ошишига имкон беради. Бунинг олдини олишнинг йўли сифатида қариялар ва болаларга ғамхўрлик қилишнинг миллий тизимларини яратиш, бепул хизматларни кўпайтириш ва бойлардан олинадиган солиқлани ошириш яхши натижа бериши таклиф қилинди.

    Ҳисобот кўп мамлакатларда, шу жумладан, АҚШда ҳам миллиардерлар жамият учун қанчалик фойдали деган мунозара ортидан нашр қилинди.

    Охфам хулосаларига кўра, капиталистик жамиятлар самарасиз, чунки бу монополиялар гуллаб-яшнаши ва бойлик айрим кишилар қўлида тўпланишига олиб келади.

    Хамбантота келишуви: Хитой – Шри-Ланка савдо битими ҳақидаги ҳақиқатлар

    Шри-Ланкада янги сайланган президент вазифасига киришар экан, Хамбантота порти келишуви борасида воқеалар ривожида ўзгариш юз бера бошлади. Шри-Ланканинг янги президенти Готабхая Ражапакса 2017 йилда имзоланган Хамбантота портини Хитойга ижарага бериш ҳақидаги шартномани бошқатдан кўриб чиқмоқчи эканини, шартнома бандлари борасида шубҳа-гумонлари мавжудлигини таъкидлади, деб ёзади The Diplomat нашри.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шри-Ланка президенти шартноманинг тижорий бандларига ўзгартириш киритиш нияти йўқлигини, аммо порт хавфсизлиги билан боғлиқ бандларга ўзгартириш киритиш умидида эканини айтганидан сўнг Хитой Шри-Ланка мустақиллигини ҳурмат қилишини, порт хавфсизлиги тўла-тўкис давлат хавфсизлик кучларининг қўлида экани ҳақида баёнот берди.

    Хамбантота порти «хитойча иқтисодий қопқон» деган атама юзага келишига асос бўлгани ортидан Шри-Ланка президентининг порт келишуви борасидаги изоҳлари барчанинг диққатини жалб қилгани ҳам рост. Шри-Ланка собиқ раҳбарияти ва Хитой ҳукумати имзолаган шартноманинг кўп жиҳатлари кам ёритилган ва оммага ҳавола қилинмаган эди.

    Аксарият Хамбантота порти Хитой Эксимбанки Шри-Ланкага берган қарздан воз кечилиши ортидан Хитой тасарруфига ўтган деб ҳисобласа-да, Шри-Ланка ҳукумати қарзни тўлашда давом этмоқда.

    2017 йилнинг август ойида имзоланган шартномага кўра, Хамбантота портининг 70 фоиз акцияси Хитой компаниясига, 30 фоизи Шри-Ланкага тегишли. Хитой портни 99 йилга ижарага олиш учун ажратган 1,12 миллиард доллар маблағ уни замонавий портга айлантиришга эмас, Шри-Ланканинг қисқа муддатли қарзларини ёпишга ва хориждаги активларини кучайтиришга сарфланди.

    Шри-Ланка ҳукумати ҳозирда савдо қисқариши, икки тарафлама дефицит – савдо ва бюджет дефицитини бошидан кечирмоқда. Иқтисодчи олим Ниланти Самаранаяка ўз тадқиқотида «Жанубий Осиё мамлакатларининг Хитой билан муносабатларида тўғридан тўғри хориж сармояси камлиги, экспорт ва ундан келадиган даромад озлиги олинган қарзни долларда тўлаш имкониятидан маҳрум қилмоқда, натижада Хамбантота каби портларни тўғридан тўғри сармояларга алмаштириш қарорига келишга ундамоқда», дейди. Шундай экан, Шри-Ланка кечираётган иқтисодий таназзулни Хитойга ағдариш тўғри эмасдек.

    Хамбантота 2011 йилда катта таъмирни бошидан кечириб қайта очилган бўлса-да, Шри-Ланка иқтисодиётига кутилган даромадни келтирмади. Порт Хитой тасарруфига ўтишидан олдин 300 миллион долларга яқин молиявий йўқотишлар гирдобида қолиб кетган эди.

    Шундай экан, порт Хитой тасарруфига ўтса-да, кутилган молиявий харажатни қоплай олишини исботлаши керак бўлади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    25.01.2020, 15:31   Изоҳ (0)   88318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп АҚШ коинот қўшинлари эмблемасини тақдим этди

    25.01.2020, 14:32

    Пентагон: Эрон томонидан АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига берган ракета зарбалари оқибатида 34 нафар америкалик жароҳат олган

    25.01.2020, 13:52

    Хитойда коронавирусдан зарарланганларни даволаётган шифокорнинг ўзи касалланиб, вафот этди

    25.01.2020, 13:14

    Бағдодда АҚШ қўшинларининг Ироқда бўлиб туришига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди

    25.01.2020, 12:38

    Хитойда  коронавирусдан вафот этганлар сони 40 нафардан ошди

    25.01.2020, 12:17

    Туркияда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Камида 19 киши ҳалок бўлган

    25.01.2020, 11:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.