Хоразмда пластик карточкадаги пулларни Click дастури орқали ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди, деб хабар берди ИИВ Тергов департаменти.
40 ёшли Каримбой И. ўзининг номига расмийлаштирилган +9989*-***-**-** рақамли сим картани ТИФ «Миллий банк» Шовот филиалида фуқаро 23 ёшли Г.Я.нинг номига расмийлаштирилган пластик карточкасига «Банк SMS» тизими орқали уланганлигини била туриб, ушбу пластик карточкадан Click дастури орқали 2019 йил 15 август кунидан 31 август кунига қадар 1 136 000 сўм ва 2 октябрь куни 1 114 000 сўм пулларни яширин равишда қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Каримбой И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169–моддаси 3-қисми «б» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Каримбой И. томонидан Г.Я.га етказилган моддий зарар тўлиқ ундирилган. Каримбой И.га ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва унга нисбатан «шахсий кафиллик» эҳтиёт чораси қўлланилган.
2019 йилнинг 27 ноябрь куни жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг 2020 йил 8 январь кунги ҳукми билан Каримбой И. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан айбдор деб топилиб, унга бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)