Пойтахт аҳолисини Ашхобод боғининг яқинидаги ўралган ҳудуддаги дарахтлар махсус техника ёрдамида боғ ҳудудига кўчирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тайёрланган репортажда айтилади.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудни сотиб олган пудратчи ташкилот дарахтларга зарар етказмай бошқа жойга кўчириб ўтказиш имконини берувчи махсус техника ёрдамида ушбу ишни амалга оширмоқда.
«Кўпчилик қишда дарахтларни бир жойдан бошқа жойга кўчириб ўтказиш мумкинми, деб сўрайди. Тошкент шароитида мана шундай илиқ ҳавода дарахтларни кўчириш мумкин. Баҳорда вегетация даврида кўчирилган дарахтларга яхшилаб эътибор берилса, кейинчалик ўзини тутиб кетади», — дейди Ботаника боғи ходими.
Изоҳ (0)