• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Одамлар учун технологиялар: Huawei дунёни янада яхшироқ қилишга қандай қилиб ёрдам бермоқда

    Компания барча одамларга тенг рақамли имкониятларни тақдим этиш ниятида.

    Дунёдаги энг юқори технологик корпорациялардан бири ўзининг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, глобал ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этишга интилмоқда.

    Бунга мисоллардан бири сифатида, Huawei техникаси қандай қилиб, атроф-муҳитни қутқариш учун курашда ёрдам бераётгани ҳақида Huawei компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Кен Ху сўзлаб берди. Бу ерда гап Rainforest Connection нотижорат ташкилоти ҳақида кетаётган бўлиб, унинг раҳбари Тофер Уайт тропик ўрмонни сақлаб қолиш учун эски Huawei смартфонларидан фойдаланиш усулини ўйлаб топди.

    Ғоянинг ўзи жуда оддий – смартфонлар кичик қуёш батареяларига уланади, кейин эса дарахтларнинг юқори қисмига баланд қилиб ўрнатилади ва уларнинг ёрдамида Rainforest Connection мутахассислари сунъий интеллектга асосланган булути иловалар орқали ўрмондаги товушларни реал вақт тартибида кузатишлари мумкин бўлади. Агар тўсатдан улар моторли арраларнинг товушини ёки браконьерлик билан боғлиқ ҳаракатга хос товушларни эшитиб қолишса, бу ҳақда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беришлари мумкин бўлади.

    Кен Хунинг сўзларига кўра, Уайтнинг муаммони ҳал қилишдаги бундай ёндашуви Huawei компаниясида катта таассурот қолдирди, чунки бу ерда аниқ мақсад кўриниб турибди ва унга эришиш учун замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда.

    Худди шу каби, Huawei ҳозирги замоннинг энг муҳим муаммоларидан бирини ҳал қилишга, яъни турли мамлакатлар ва минтақалардаги одамлар ўртасидаги рақамли тафовутни камайтиришга интилмоқда. Хусусан, Huawei фаолияти туфайли дунё аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғи, шунингдек нафақат йирик шаҳарларда, балки илгари рақамли хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлмаган дунёнинг энг чекка ҳудудларида яшовчилар ҳам рақамли хизматларга уланиш имкониятига эга бўлдилар.

    Бунинг учун компания муҳандислари анъанавий ускуналарни ҳам қайта қуриб чиқишди. Хусусан, таянч станциялар ҳажми рюкзак ҳажмига қадар кичрайтирилди, бунинг ёрдамида эса, оптик толали кабел ўтказиш мумкин бўлмаган жойларда алоқани йўлга қўйиш имкониятига эришилди.

    Бироқ, Кен Хунинг фикрига кўра, фақатгина фойдаланиш имкониятига, яъни компьютерлардан, смартфонлардан ва интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига бор эътиборни қаратиш барча муаммоларни ҳал қила олмайди, бунда технологиялар яратадиган қийматга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун, Huawei компанияси тармоққа уланиш ва фойдаланиш имкониятидан ташқари, одамлар учун ҳақиқий қиймат яратишга қодир технологияларни кенг ёйишга ҳам эътибор қаратишга қарор қилди.

    Болалар кўз касалликларига қарши кураш

    Болалар офталмологи Виктория Пуэё билан ҳамкорлик олиб бориш орқали Huawei болаларда учрайдиган кўз касалликларига ташхис қўйишни соддалаштириш учун ўзининг технологик имкониятларидан фойдаланмоқда. DIVE-Medical стартапи билан биргаликда Huawei муҳандислари TrackAI деб номланган иловани ишлаб чиқдилар, унинг ёрдамида ҳатто тиббий маълумотга эга бўлмаган ҳолда ҳам одамлар болаларнинг қайси бирида кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммонинг ривожланиш хавфи борлигини ўз вақтида аниқлашлари мумкин.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда кўриш қобилиятида муаммоси бор болалар сони 19 миллионни ташкил этади. Уларнинг кўпчилигида касаллик туфайли кўриш қобилиятини бутунлай йўқотиш хавфи бор.

    Кўп ҳолларда касалликларни ўз вақтида аниқлаш билан даволаш мумкин бўлса ҳам, одатда болалар шифокорларнинг саволларига тўлақонли жавоб бера олмаслигини ҳисобга олиб, тўғри ташхис қўйиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун, Huawei компанияси бундай касалликларга ташхис қўйиш жараёнини максимал даражада соддалаштиришга интилмоқда.

    Шундай қилиб, TrackAI иловаси Huawei смартфонларидаги сунъий интеллект чиплар асосида ишлайди ва болаларнинг кўзлари ҳаракатланаётган нарсаларга қандай таъсирланаётганини кузатади. Ушбу маълумотлардан фойдаланиб, ҳатто олти ойлик болаларда ҳам кўриш қобилиятини бузилиши бўйича ташхис қўйиш мумкин бўлади. Шу билан бирга, қурилманинг ўзи портатив, яъни бир жойдан бошқасига кўчиришга қулай, шунингдек барча маълумотлар билан смартфонда ишланади, унинг нархи бошқа турдаги қимматбаҳо тиббий жиҳозларнинг нархидан анча паст.

    Рақамли кўникмалар даражасини ошириш

    Яна бир муҳим муаммо – бу одамларда рақамли кўникмаларнинг етишмаслиги бўлиб, бу муаммо ҳатто саноати ривожланган мамлакатларда ҳам учрайди. Европа комиссияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқароларининг 43 фоизи ҳатто асосий рақамли вазифаларни, масалан, Интернетда керакли маълумотларни топиш каби ишларни ҳам бажара олмайдилар. Бу борада, Европа Комиссияси ушбу муаммони махсус дастурларни жорий қилиш орқали ҳал қилмоқда ва Huawei ушбу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам ёйишга интилмоқда.

    Хусусан, Huawei компанияси Кенияда Бельгиянинг Close the Gap нотижорат ташкилоти, UNESCO ва Safaricom билан ҳамкорлик қилмоқда ва бу ҳамкорлик асосида улар 40 футли пўлат контейнерларни кўчма компьютер синфларига – Digitrucks’га айлантирмоқдалар.

    Digitrucks стандарт равишда столлар, рақамли гаджетлар билан жиҳозланади ва Интернет тармоғига симсиз кенг тармоқли уланади. Ушбу кўчма компьютер синфларининг электр энергияси манбаи сифатида қуёш панелларидан фойдаланилади, бу эса ҳатто энг чекка қишлоқларда ҳам рақамли билимларни ўрганиш имконини беради. Huawei 2020 йилда биргина Кениянинг ўзида камида 6000 нафар ёш талабани ва 1000 нафар ўқитувчини ўқитишни режалаштирмоқа.

    Рақамли дунёни янада инклюзивлаштириш

    Huawei компаниясининг яна бир ташаббуси TECH4ALL деб номланган дастур бўлди. Ушбу дастур доирасида компания рақамли тафовутни камайтириш, турли жамоалар учун янги дастурий иловаларни ишлаб чиқиш ва рақамли технологиялар билан ишлаш кўникмаларини тарқатиш учун кўплаб ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

    Лойиҳанинг асосий мақсади – ҳар қандай одамга рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш, ушбу технологияларни ҳар бир уйда ва ҳар бир ташкилотда жорий этиш, шу тариқа битта тармоққа уланган «ақлли» қурилмалар дунёсини яратишдир. Умумий ҳисобда, Huawei ушбу ташаббусни олиб бориши натижасида, кейинги беш йил ичида яна камида 500 миллион кишига рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун ёрдам беришни режалаштирмоқда.

    Улар нафақат тармоққа улана олишлари, балки сунъий интеллект, булутли омбор ва ақлли қурилмалар каби технологияларнинг имкониятларидан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.

    «TECH4ALL янада кўпроқ одамлар, уй хўжаликлари ва ташкилотлар учун ажойиб рақамли дунёга эшик очиб беришга интилмоқда. Биз аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларини ҳимоя қилишни ва оддий одамларни кенг имкониятли одамларга айлантиришни хоҳлаймиз. Технологиянинг ўзига хос аҳамияти ҳам шундадир», – деб таъкидлади, Кен Ху.

    Шу билан бир қаторда, Huawei фикрига кўра, гарчи у жуда катта компания бўлса-да, бу мақсадларга эришиш учун биргина компаниянинг ҳаракати камлик қилади, бунинг учун барча манфаатдор томонлар ўзаро биргаликда ҳаракат қилишлари зарур. «Биз фақатгина биринчи кичик қадамни қўйдик ва барча одамлар ва ташкилотларни бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз», – деб таъкидлади Huawei бошқаруви раиси ўринбосари.

    24.01.2020, 15:00   Изоҳ (0)   23643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйингиз совуқми? Ундай бўлса Алишер Файз таклиф этаётган Россиянинг етакчи «Ballu» иситгичини сотиб олинг ва ҳайратда қолинг

    24.01.2020, 12:00

    Оилавий муносабатлар бузилишига барҳам беринг

    24.01.2020, 09:00

    «Avtoritet» — автомобиллар учун Европа стандартларига мос жиҳозланган сервис марказлари

    23.01.2020, 12:34

    Acıbadem шифокорлари Ўзбекистон фуқаросига саломатлик бахш этишди

    23.01.2020, 09:00

    «Агробанк»дан «Банкирлар сабоғи»

    22.01.2020, 19:30

    Тошкентда машҳур хонанда Alabina ва Los Ninos гуруҳи концерти бўлиб ўтади

    22.01.2020, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.