• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирус туфайли карантин жорий этилди: Кўчалар кимсасиз, супермаркетларда узун навбат, йўлларда постлар ишлаяпти

    Хитой ҳукумати янги турдаги коронавирус тарқалган Ухань шаҳридан чиқишни ёпиб қўйди, деб хабар берди Meduza. Шаҳарда 11,8 миллион киши яшайди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Шаҳарда автобус, темирйўл ҳаракати ва авиақатновлар тўхтатилган.

    Ухандаги темирйўл вокзали полиция томонидан ўраб олинган. У ерда деярли ҳеч ким йўқ.

    — Вокзалда қандайдир экстраординар хавфсизлик чораларини кўришаётганини сезмадим. Фақат платформадан тушган жойда юқори тана ҳароратини аниқловчи ускуна турибди. Рация орқали аҳоли Уханни тарк этмаслиги ҳақида огоҳлантирилмоқда, — деб ёзади New York Times’нинг Ухандаги мухбири Крис Бакли.

    https://twitter.com/ChuBailiang/status/1220229513021251584

    https://twitter.com/ChuBailiang/status/1220235566773460993

    https://twitter.com/hancocktom/status/1220233308342308864

    Ухандан фақат шахсий автомобилда чиқиб кетиш мумкин. Бироқ шаҳарда бир нечта назорат-ўтказиш пунктлари ишламоқда. Пунктларда ҳайдовчи ва йўловчиларда касаллик белгилари бор-йўқлиги текширилмоқда.

    Карантин режими неча кун давом этиши номаълум. Ухань аҳолиси вазият яхшиланишига умид қилмоқда ҳамда супермаркетлардан озиқ-овқат маҳсулотларини кўп сотиб олиб, ғамлаб қўймоқда.

    https://twitter.com/ChuBailiang/status/1220244636855259138

    Айрим дўконларда расталар бўшаб қолган. Одамлар имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Уйларда дезинфекция ўтказилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг аҳоли зич жойлашган Ухань шаҳрида пневмониянинг номаълум тури пайдо бўлишига илгари номаълум бўлган коронавирус сабаб бўлгани аниқланган. Олимлар ҳисоб-китобига кўра, вирусни юқтириб олганлар сони 1 723 минг нафарни ташкил қилган. Ушбу натижа Хитой ташқарисида вирус билан зарарланиш ҳолатлари кузатилган ҳолатлар ҳисоб-китоби таҳлили асосида олинган. Ҳозирда вирус юқтириб олганлар ва касаллик оқибатида вафот этганлар сони ортиб бормоқда.

    Ўзбекистон ТИВ коронавирус туфайли Хитойга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни яна бир бор эҳтиёт чораларини кўришга чақирганди. Вазирлик аввал ҳам бу ҳақда фуқароларни эҳтиёткорликка чақирган. ССВ эса Хитойда тарқалган коронавирус туфайли чегарадаги санитар назоратни кучайтирган.

    Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё—Океания минтақалари учун бокс бўйича 3—14 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Токио олимпиадаси мусобақаси бекор қилинганини маълум қилган.

    Коронавирус хавфи туфайли Европанинг бир нечта компанияси охирги уч ҳафтада жиддий молиявий зарар кўрган. Хитойда коронавирус ҳақидаги маълумотларни яширган шахслар умрбод шарманда бўлишдан огоҳлантирилган, шунингдек, мамлакатда пластик пакет ва найчалардан фойдаланиш тақиқланган. Аввалига Хитойнинг Ухань шаҳрида оммавий туризм тақиқланди, кейинроқ Шимолий Корея коронавирус сабабли мамлакатга туристларнинг киришига тақиқ қўйган. Вирус сабаб Forbes’нинг энг бой одамлар рўйхатида етакчи алмашди.

    Мавзуга доир: ССВ: Ўзбекистонликларнинг коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишига асос йўқ

    23.01.2020, 20:40   Изоҳ (0)   44266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖАРда яшовчи эркак 2 ойдан бери баланд симёғочга ўрнатилган бочкада яшамоқда. У ҳали тушмоқчи эмас

    23.01.2020, 19:56

    Нур-Султон аэропортида 11 та рейс бекор қилинди ва 38 таси кечиктирилмоқда

    23.01.2020, 18:44

    Мадуро Венесуэладаги инфляция даражасини аниқ кўрсаткичга етказишга ваъда берди

    23.01.2020, 16:13

    Россияда кўп фарзандли она 2 боласини ўлдирганликда гумонланмоқда. У ўз жонига қасд қилишга уринди

    23.01.2020, 15:56

    Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 570 кишидан ошди

    23.01.2020, 12:38

    «Худди Сингапурдагидек устоз бўлишимни хоҳлаяпсизми?». Путин 2024 йилда ҳукумат алмашиши тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди

    23.01.2020, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.