Буюк Британия қироличасининг набираси Гарри мамлакатни тарк этди ҳамда Канадага — рафиқаси ва ўғлининг ёнига кетди, деб ёзади Meduza.
Қайд этилишича, Гарри 20 январь куни кечки пайт Африка мамлакатлари инвестицион саммитида қироллик оиласи аъзоси сифатида иштирок этганидан сўнг Канадага учиб кетган. Бу Гарри қироллик оиласи аъзоси сифатида иштирок этган сўнгги тадбир бўлди.
Шунингдек, сафар олдидан Гарри Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашган. Бу учрашув тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
9 январь куни шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақомидан воз кечмоқчи эканлигини маълум қилди. Ушбу қарор қиролича Елизавета II томонидан қўллаб-қувватланди.
Мавзуга доир:
- Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақомидан воз кечмоқчи
- Елизавета II: «Мен Гарри ва Меганнинг янги ҳаёт бошлаш тўғрисидаги истагини қўллаб-қувватлайман»
- Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл мақомлари ва пулларидан маҳрум этилади
- «Мегзит» тугагач шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик мажбуриятларидан маҳрум бўлдими? Энди улар нима ҳисобига кун кечиради?
Изоҳ (0)