Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 23-тури доирасида 19 январь, якшанба куни 2 та беллашув якунланди.
Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» «Энфилд»да Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 14-дақиқасида «қизиллар» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳисобни очган бўлса, 90+3-дақиқада мисрлик Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.
Шу тариқа баҳс 2:0 ҳисобида «Ливерпуль»нинг «манкунианлар» устидаги ғалабаси билан якунланди.
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган «Ливерпуль»нинг очкоси 64 тага етди. «Юнайтед» эса 34 очко билан 5-ўринда бормоқда.
АПЛ
23-тур баҳслари
19 январь, якшанба
«Бёрнли»—«Лестер» 2:1
Голлар: 0:1 — 33 Барнс, 1:1 — 56 Вуд, 2:1 — 79 Вествуд«Ливерпуль»—«Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар: 1:0 — 14 ван Дейк, 2:0 — 90+3 СалоҳЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)