Бокс ҳақида ёзувчи Америка журналистлар ассоциацияси сўнгги 10 йилликнинг энг яхши боксчиси номини эълон қилди.
Ушбу ном америкалик Флойд Мейвезерга насиб этди. Профессионал боксда 50 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган Флойд бу йўлда Сауль Альварес, Мэнни Пакьяо, Владимир Кличко ва Андре Уордларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, ушбу соврин учинчи марта ўз эгасига топширилди. Аввалроқ Рой Жонс (кичкина) ва Мэнни Пакьяо ушбу номга эга чиққанди.
Изоҳ (0)