• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Элмира Боситхонова: Ўзбекистонда ишсизлик ва миграция таъсирида ажралаётган оилалар улушини таҳлил этиш талаб этилмоқда

    Ўзбекистон Олий суди Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда оила фаровонлигини таъминлашнинг долзарб масалалари юзасидан катта йиғилиш ўтказди. Видеоселектор шаклида ўтган йиғилишда кўплаб амалий фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова томонидан. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

    Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова

    Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова
    Фото: «Дарё»

    Боситхоновага кўра, 2018 йилга солиштирганда, ўтган йили ажрашишлар сони 941 тага камайган. Бироқ рақамлар барибир хавотирли: 2019 йилда 31 минг 386 та оила бузилди. Бу яраштирув комиссияси, хотин-қизлар қўмитаси, суд органлари ходимлари ўртага тушиб, қанчадан-қанча оилалар ярашганидан кейин ҳосил бўлган рақам.

    Давлат раҳбари яраштириш комиссиялари фаолиятининг самарасизлигини танқид остига олиб, 2020 йилдан бошлаб «Йилнинг намунали ёш оиласи» республика танловини ўтказиш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази, Республика Маҳаллалар кенгаши, «Нуроний» вакилларидан иборат «Фахрийлар ибрати» маслаҳат кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйишни таклиф этди. Шунингдек, «Бу кенгаш маҳаллалардаги яраштириш комиссиялари ҳал қила олмаётган муаммони судга чиқаришдан олдин, янги таъсирчан бўғин бўлиб хизмат қилади», дея вазифани аниқ белгилаб берди.

    Муаммога бирламчи ечим сифатида республика, ҳудудлар ва маҳаллалар кесимида «Фахрийлар ибрати» маслаҳат кенгашини шакллантириш тақозо этилмоқда. Кенгаш бир неча йўналиш бўйича фаолият юритиши эътиборидан, унга 30 нафар маҳалла фаолидан ташкил топган ишчи гуруҳларни бириктириш мақсадга мувофиқ.

    «Фахрийлар ибрати» маслаҳат кенгаши жамоатчилик асосида бўлиб, кўплаб вазифалар, жумладан, Исломда оила, никоҳ, фарзанд тарбияси, эркак масъулияти ва бошқа ижтимоий масалаларнинг талқинини тарғиб этишни фаолиятининг устувор йўналиши қилиб белгилаш таклиф этилади.

    МФЙ яраштириш комиссиялари узоқ йиллардан бери низоларни муроса йўли билан ҳал этиш, яъни яраштириш усули асосида ишлаб келмоқда. Бироқ бугунга келиб, яраштириш амалиётидаги баъзи ёндашувлар етарлича натижа бермаяпти. Шу боис ажрашиш тўғрисидаги иш судга тақдим этилаётганининг шунчаки кузатувчисига айланмай иш услубларини янгилаш, инновацион, креатив услубларни тадқиқ ва татбиқ этиш керак.

    Оилавий ажрашишларнинг сабаблари юзасидан ўтказилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар муаммо аксарият ҳолларда маънавий даража, психология ва тарбияга боғлиқ эканини кўрсатади. Бироқ иқтисодий маънода ишсизлик, миграция, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимининг етарлича йўлга қўйилмагани каби муаммолар ҳам вазиятни ўнглашда тўсиқ бўлётганини ҳам унутмаслик керак. Шу боис ўша сабаб ва муаммоларни бартараф этишнинг чуқур илмий асосланган усулларини яратиш ва амалиётга жорий этиш ҳам кун тартибига чиқиши керак.

    Низоли оилалардаги муҳитни мў’тадиллаштириш, соғломлаштириш мақсадида миллий мезонларни замонавий ёндашувлар билан уйғунлаштириш, янгича механизм — оилавий медиация усулини фаолиятда кенг қўллаш, «Медиация тўғрисида»ги қонун ижросининг таъминланиши ҳам самара беради.

    Оила психологияси, оилага кириш, ҳар бир оила аъзоси билан индивидуал иш олиб бориш усуллари, стандартлари ва этика қоидалари юзасидан илмий асосланган йўналишларни жорий этиш ҳам лозимНикоҳ ёшидаги йигит ва қизлар билан ишловчи «Оила дорилфунуни» ва «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» самарадорлигини ошириш чораларини кўриш устида ҳам жиддий бош қотириш лозим.

    «Никоҳ шартномаси»ни, учинчи шахс аралашуви билан оила бузиладиган бўлса, қонун бўйича жавобгарликка тортилишини тез-тез эслатиб туриш ҳам зарар қилмайди. Чунки кўпгина оилавий ажримларга учинчи шахслар сабаб бўлмоқда.

    Фото: Олий суд матбуот хизмати

    Қиз болани келин бўлиб тушган уйига доимий рўйхатга қўйиш тартибини белгилаш юзасидан тезроқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамон долзарб бўлиб турибди. Шунингдек, ажрашиш жараёнида аёл ва боланинг мулкка бўлган ҳуқуқини ҳимоялаш бўйича қонунчиликка таклиф бериш, ФҲДЁларнинг никоҳнинг ҳуқуқий масъулияти ва оқибатлари борасидаги тарғиботни кучайтириши каби масалалар ҳам ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ.

    Оилавий-маиший зўравонлик оқибатида ажрашишга келиб қолган оилалар бўйича алоҳида иш олиб бориш, ишсизлик ва миграциянинг таъсирида ажралаётган оилалар улушини таҳлил этиш ва глобализациянинг салбий таъсирини илмий асослаган ҳолда алоҳида таҳлилий маълумот тайёрлаб, ҳукуматга тақдим этиш устида бугуноқ иш бошлаш талаб этилмоқда.

    Бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги «Аёллар маслаҳатхонаси», вилоят кўп тармоқли болалар марказларидаги «Қизлар саломатлик маркази» каби тузилмаларнинг қизлар ва ёш аёлларни саломатлик, оилавий ҳаётдаги муносабатларга тайёрлашдаги таъсири кўнгилдагидек эмас. Бу борадаги ишларни янги поғонага кўтариш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири ҳисобланади.

    17.01.2020, 12:08   Изоҳ (0)   22075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 22 январь куни парламентга мурожаатнома йўллаши кутилмоқда

    17.01.2020, 11:36

    «Рақобат муҳити бузилган». Газ ҳисоблагичларини тендерсиз ўрнатиш бўйича қарор лойиҳасига муносабат билдирилди

    17.01.2020, 11:22

    Саратовда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

    17.01.2020, 11:07

    Ўзбекистонда электр энергияси тақчиллиги муаммосини ҳал этишда Грузия тажрибасидан фойдаланиш таклиф этилди

    17.01.2020, 10:43

    Қорақалпоғистонда дизель ёқилғисини ноқонуний сотаётганида қўлга тушган машинст ИИВ ходимига 10 млн сўм пора беришга уринди

    17.01.2020, 10:11

    Ўзбекистонда 2019 йилда берилган кредитлар ҳажми 54 фоизга ошди, муомаладаги нақд пулнинг улуши 1 фоизга камайди

    17.01.2020, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу хавфли касалликми?

    Дунё | 11 август, 20:46

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35

    “Россия ва АҚШ саммитидан қатъи назар, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш давом этади” — НАТО бош котиби

    Дунё | 11 август, 20:21

    Болага зарар етказмасин: мактаб сумкасини қандай танлаш керак? 

    Маслаҳатлар | 11 август, 19:55

    Қорақалпоғистонда фуқаро ҳаракатдаги машина устида рақсга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 19:40

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Трамп Обама ва Бушларнинг портретларини Оқ уйнинг ёпиқ қисмига кўчирди

    Дунё | 11 август, 19:28

    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 11 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.