Товар хом ашё биржаси келтирилган маълумотларга кўра, онлайн аукцион орқали 2020 йилнинг 6—12 январь кунлари 504 та автомобиль рақамлари сотилди.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2 миллиард сўмни ташкил қилган. Савдолар натижасида битимларнинг 20,6 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 49,6 фоизи иккинчи ва 29,8 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Онлайн аукцион орқали 715,5 миллиард сўмлик битимлар тузилган, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 53,4 фоизга кўп.
Шунингдек, биржа савдоларининг ҳажми 426,2 миллиард сўмдан 671,5 миллиард сўмга ошган. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 2,0 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)