• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Версаль шартномаси: Биринчи жаҳон урушининг сўнгги нуқтасими ёки 20 йиллик яраш битими?

    1920 йилнинг 10 январь куни Версаль шартномаси ратификация қилиниши инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушлардан бири – Биринчи жаҳон урушига якун ясади. Бу уруш ҳақида кўп ёзилган. Бу сафар эса «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев унинг якуни ва оқибатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Версаль сулҳи тинчлик сулҳи эмас, аксинча, 20 йиллик ярашиш битимидир.

    Фердинанд Фош, француз ҳарбий назариётчиси, Франция маршали

    Британиялик тарихчи Эрик Хобсбаум XIX асрнинг бошланишини Буюк француз инқилоби – 1789 йилдан бошлайди ва асрнинг якунини 1913 йил деб эътироф этади. Нега? Айнан шу даврда инсоният ҳаётини, турмуш даврини ва дунёқарашини кескин ўзгартирган сиёсий, илмий ва маданий ўзгаришлар содир бўлди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Биринчи жаҳон уруши ХХ аср бошланишининг ўзига хос асосий воқеаси эди. Дунё жамиятларида ижтимоий кескинликлар, геосиёсий қарама-қаршиликлар, мафкуравий кураш ва иқтисодий рақобат кучайиб бораётган давр эди.

    Бу дунё аҳли жаҳон уруши инсониятга ўтмиш бўлди деб ҳисоблар, мавжуд муаммоларни тан олишни, эътироф этишни рад этаётган эди.

    XIX асрнинг якуни – fin de siècle зиёлилари навбатдаги қон тўкилиши юз беришига ишонмаётган эди. Аммо… Навбатдаги уруш миллионлаб инсонларнинг тақдирларида қонли из қолдирди. Бу уруш дунёнинг кўплаб мамлакатларида қонли, азобли ва тушкун хотираларни қолдирди.

    Аслида нима бўлган эди?

    Антанта тарафидаги асосий кучлар бўлган Россия, Франция, Буюк Британия ва «Учлар Иттифоқи»ни ташкил қилган Германия бошчилигидаги Австро-Венгрия, Усмонлилар салтанати, Болгария  таъсир доиралари борасида муросага кела олмади ва бу ХХ асрнинг энг даҳшатли уруши келиб чиқишига сабаб бўлди.

    1919 йилнинг 28 июнь санасида Версаль битими имозланган ва уруш ҳаракатларига чек қўйилиб, урушнинг бош айбдори сифатида Германия эътироф этилган бўлса-да, қандай мақсадлар икки уюшма қатлиомни бошлашига мажбур қилди деган савол ҳозиргача ҳаммага қизиқ. Буни эса лотинчадаги vae victis – «мағлублар бахтсизлиги» тамойилигина изоҳлаб бера олади. Аммо фақат Германиягина айбдорми бу урушнинг бошланишига? Холис ёндашилганда, фактлар бунга қарши.

    Ўша даврда Германия урушни қанчалик истаётган бўлса, Буюк Британия ва Франция ҳам уруш очишни Германиядан кам истамаётган эди. Россия, Австро-Венгрия ва Усмонлилар салатанати ҳам Германия ёки Буюк Британиядан, Франциядан қолишмаган ҳолда бу урушдан манфаатдор эди. Шу ўринда озгина воқеалар ривожини ортга қайтариб, Биринчи жаҳон уруши бошланишининг дастлабки пайтларига қайтиш назаримда тўғри бўлади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    1871 йилда Франция – Пруссия уруши якуни. Версалнинг Ойнаванд залида Германия бутун немис халқи кайзер Германияси байроғи остида бирлашганини эълон қилди. Франция қироли Наполеон III французлар бу урушда мағлуб бўлганини эълон қилди. Асирга тушган Наполеон III нинг мағлубияти Францияда тушкунлик ва харобазор қолдирди, натижада Францияда миллий коммунани оёққа турғизди. Миллий коммуна оёққа туриши Франция учун доимий ҳолат эди.

    Мағлубият натижасида Наполеон III 1871 йилдаги Франкфурт битимига биноан Элзас ва Лотарингия вилоятларини Германияга берди ва немисларга миллиард франк миқдорида репарация – товон тўлашни зиммасига олди. Бу немис саноатини ривожлантиришда қўл келди. Масала французлар маблағдан воз кечишида эмас эди; Дэни Дидро, Жан-Жак Руссо, Вольтер  каби маърифатпарварларни тарбия қилган француз миллатининг шармандали мағлубияти немис халқидан реванш – қасос олиш ҳиссини уйғотганди. Французмисан, социалист, центрист ёки анархист бўлишингдан қатъий назар, барчасини Германиядан қасос олиш истаги бирлаштирганди.

    Буюк Британия

    Британия империяси Германия Европа қитъасида ва бутун дунёда иқтисодий жиҳатдан етакчиликка интилаётганидан хавотирда эди. Устига устак, 1890-йилларга келиб Германия ялпи ички маҳсулот бўйича Европада биринчи ўринга чиқиб, инглизларни кейинги ўринга суриб қўйган эди. Асрлар мобайнида «дунё саноатининг маркази», «дунё устахонаси» бўлиб келган Британия учун немисларнинг ютуқлари иқтисодий душманликни юзага келтирган, Британия қасос олиши керак эди.

    Россия

    Россия Биринчи жаҳон урушига кирар экан, империя сифатида ўзини славян халқларининг ҳомийси сифатида кўрсатишга урунди. Шундай экан, Болқон ярим оролида яшовчи жанубий славян халқлари тақдирига бефарқ қарай олмас эди. Россияда славянчилик ҳомийси ғоялари XIX асрнинг 60-йилларидан кучая бошлаб, оқибатда 1877–1878 йилларда рус – турк урушига олиб келган эди. Ҳал бўлмагн низо шу тариқа Биринчи жаҳон урушига қадар кечиктирилган эди. Руслар навбатдаги урушга киришар экан, Ўрта ер денгизида флоти эркин ҳаракатланишига эришишни мақсад қилган эди. Бу Россия империясининг геосиёсий мақсадларидан бири эди.

    Шу тариқа иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан фарқ қилувчи мамлакатлар Биринчи жаҳон уруши домига тортилди; бу уруш дунё манзарасини ва инсоният тафаккурини кескин ўзгартириб юборди. Уруш натижасида ижтимоий, иқтисодий муносабатлар, ички ва ижтимоий сиёсат ўзгариб кетди. Энди ҳеч бир урушда иштирок этган давлат уруш бошланиши пайтидаги тизимга даъвогар эмас эди.

    Уруш бошланишига сабаб

    Уруш бошланишига доим сабаб топилади деганларидек, Биринчи жаҳон урушининг бошланишига Австро-Венгрия империяси валиаҳд шаҳзодаси эрцгерцог Франц-Фердинанднинг ўлдирлиши баҳона бўлди. 1914 йил 28 июнда шаҳзода Франц-Фердинанд «Ёш боснияликлар» террорчи ташкилоти томонидан ўлдирилиши манфаатдор мамлакатларда уруш бошлаш кайфиятдаги сиёсий кучларга туртки бўлди.

    Мавзуга доир:

    Сараевода отилган ўқ. Биринчи жаҳон уруши жаҳон харитасини қанчалик ўзгартирди?

    11 ноябрь нега 9 май каби нишонланмайди? Биринчи жаҳон урушининг тугаши ҳақида

    Австро-Венгрия империяси Сербияга 48 соат ичида қотиллик тафсилотларини аниқлаш ва жиноятчиларни топшириш ультиматумини қўйди. Бу пайтда серблар руслар билан махфий дипломатик муносабатга киришган, Австро-Венгрия эса Германия билан кенгаш олиб борар эди.  Уруш бошлангани аниқ эди.

    Шу ўринда савол туғилади: урушнинг олдини олиш мумкин эдими? Тарихчилар урушнинг олдини олиш имкони йўқлигига ишора қилади.

    Шу тариқа Австро-Венгрия империяси Сербияга қарши уруш очди. Бунга жавоб тарзида Россия Австро-Венгрияга қарши жанговар ҳолат эълон қилди. 1 августда Германия русларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганини эълон қилди. Рус иттифоқҳисига қарши қаратилган ҳужум сабаб 1 августда Франция, 4 августда Буюк Британия Германияга қарши уруш очди. Урушга кираётган мамлакатлар баландпарвоз ғоялар ҳақида гапирар экан, ҳеч бири шахсий манфаат борлиги ҳақида чурқ этмади.

    Версаль сулҳи – уруш тугади, яшасин уруш!

    1914 йил 1 август санасида бошланган уруш 1918 йил 11 ноябрда Германия ва Антанта – Франция ва Буюк Британия ўртасидаги битим имзолангунча давом этди. Инқилоб Россия 1917 йилдаёқ Антанта иттифоқидан чиқиб кетишига сабаб бўлгани боис урушни тўхтатиш борасидаги келишув асосан Франция ва Буюк Британия томонидан имзоланди. Ленин 1917 йил 25 октябрида барча урушда иштирок этаётган мамлакатларга аннексия ва божсиз тинчлик сулҳи ҳаиқдаги шартномани юборган бўлса-да, Антантанинг ҳеч бир вакили болшевикларнинг бу шартномасини қабул қилмади.

    Франция ва Буюк Британия назарида Россия империяси қулаши ва ҳокимият тепасига болшевиклар келиши билан имзоланган тинчлик ҳақидаги декрет мағлубиятга тенг қарор эди. Уруш тугади. 1919 йилнинг 28 июнь санасида Биринчи жаҳон урушини хулосаловчи Версаль тинчлик битими имзоланди. Германия Биринчи жаҳон урушининг сабаб ва оқибатларига жавобгар давлат деб топилди. Немислар иштирокисиз имзоланган дастлабки Париж музокараларида Антанта тарафдорлари тинчлик келишувида учта асосий жиҳат – агрессорни жазолаш, репарация ва 1914–1918 йил воқеалари ривожига йўл қўймасликка келишиб олди.

    Шу тариқа 1919 йилнинг 28 июнида Версаль сулҳи имзоланди. Ўша пайтда француз ҳарбий генерали Фердинанд Фошгина Германия юзини йўқотишига сабаб бўладиган сулҳга мажбурлаш нацистлар ҳокимият тепасига келишига сабаб, сулҳнинг ўзи эса навбатдаги урушни яна 14 йилга кечиктириш эканини ўйлаб кўрган бўлса керак. Тарих эса унинг фикрлари ҳақиқат эканини исботлади.

    Сулҳ Германияга улкан миқдорда товон пули тўлаш ва чекловларни шарт қилиб қўйди. Товон пули шу даражада улкан эдики, Германия ундан 2010 йилга келибгина батамом қутулди.

    Қўшимча тарзда Германиядан Эльзас ва Лотарингиядан ташқари ҳам кўпгина ҳудудлар арралаб олинди. Германия ва унинг иттифоқчилари Австро-Венгрия, Усмонли салтани ҳукмронлик қилган ҳудудларда кўплаб майда давлатлар юзага келди. Германия тўлаши шарт қилиб белгиланган товон пули Австро-Венгрия ва Усмонли салтанатини ҳам четда қолдирмади.

    Германия ҳарбий контингентини 100 минг аскардан оширмаслик мажбуриятини олди. Германия ҳарбий флоти асосан Буюк Британия ва Франция ўртасида бўлиб олинишининг белгиланиши немис аскарлари ҳарбий кемаларини чўктириб юборишига олиб келди.

    Германия, шунингдек, Африкадаги мустамлакаларидан маҳрум бўлди. Танганика Буюк Британия ихтиёрига, Руанда-Урунди Бельгияга, «Кионг учбурчаги» деб номланган Жануби-Шарқий Африка ҳудуди Португалияга берилди, Того Франция ва Буюк Британия ўртасида бўлиб олинди. Германия Либерия билан имзоланган барча шартномалардан воз кечди. Марокаш устидан Франция, Миср устидан Буюк Британия протекторати ўрнатилишини тан олишга мажбур бўлди. Тинч океани ва Хитойдаги барча консессиялардан воз кечди.

    Бу немис халқида сулҳ адолатсизлигидан нафрат уйғотди ва қасд олиш туйғусини дилига тугиб қўйишига асос бўлди.

    Биринчи жаҳон уруши: натижа ва оқибатлар

    Уруш якунлангач, дунёнинг сиёсий, иқтисодий ва демографик манзараси ўзгариб кетди. Германия империяси, Австро-Венгрия монархияси, Чор Россияси ва Усмонли салтанати қулади. Улкан империялар ўрнида кўплаб майда миллатлардан иборат мамлакатлар ташкил топди. Биринчи жаҳон уруши якуни халқаро муносабатларни тартибга солувчи Миллатлар лигаси деб номланган янги халқаро муносабатлар тизимини пайдо қилди. Миллатлар лигаси кўплаб ихтилоф ва низоларнинг олдини олишга эришган бўлса-да, тизимдаги адолатсизликлар – кичик давлатлар аъзоларининг халқаро муносабатларни тартибга солишда овозга эга эмаслиги янги жаҳон уруши такрорланишига кўпроқ ишонтира бошлади.

    Иқтисодиётда ҳарбий саноат устувор йўналиш бўлиб қолди. Биринчи жаҳон уруши кўп мамлакатлар иқтисодиётига зарар етказган эди, улар иқтисодий инқирозларни бошдан кечиришди. Уруш харажатини қоплаш мустамлака мамлакатлар ҳисобидан амалга оширилди, мустамлакаларда «хўжайин» мамлакатларга нисбатан адоватни кучайди. Бу эса келгусида Африка ва Осиёда қатор давлатлар мустақилликка эришишига олиб келди.

    Биринчи жаҳон урушидан сўнг дунё демографик жиҳатдан ҳам ўзгача эди. Кўплаб одамлар урушда яқинларини йўқотган, завод ва фабрикаларда ўсмирлар ва аёллар ишлар, уруш уларнинг барчасини мулкдорлар синфи учун ишлашга мажбур қилган эди.

    Аҳоли урушдан катта сабоқ олди. Аёллар тенг ҳуқуқли бўлишга интила бошлади. Улар ҳаттоки сиёсий ҳуқуқларга эга бўлишни талаб қилди. Эски мафкуралар сохта бўлиб чиқди, инсониятда мавжуд тизимнинг ғояларига ишонч қолмади ва улар энди янги етакчиларнинг янги ғояларига эргаша бошлади.

    Версаль битими вақтинчалик экани ғояси француз маршали айтганидек ўша давр ҳавосига борган сари сизиб борар, навбатдаги жаҳон уруши бошланиши табиий аммо, қачон деган савол муаллақ эди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    12.01.2020, 08:44   Изоҳ (0)   76264
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Лайфстайл | 8 май, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.