• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ая, мени уйимизга олиб кетинг». Мурувват уйидан репортаж

    Фарғона шаҳридаги ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи республикадаги олтита марказдан бири ҳисобланади. Мурувват уйида 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган 260 бола тарбияланади. Уларнинг ичида ётоқдаги, эмаклаб юрувчилар, ўзига ўзи ёрдам кўрсатувчилар бор. Бу ерга болалар асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурдаги тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш агентлиги буйруғи асосида олинади.

    «Дарё» мухбири Хонзодабегим Аъзамова Фарғона шаҳридаги вилоят болалар Мурувват уйига бориб, махсус репортаж тайёрлади.

    Мурувват уйига кириб борар экансиз, биринчи бўлиб нигоҳингиз чиройли безатилган арчаларга тушади. Сал нарида катта спорт майдони. Йўлакдан ўнгга қайрилсангиз, уч қаватли яхшигина таъмирланган бино кўринади. Борганимда байрам арафасида бир ташкилот вакиллари болалар учун байрам совғаси олиб келган экан. Мурувват уйи директори совғаларни қабул қилиш билан банд бўлгани учун дастлаб бу ердаги болаларни кўриш, шароитларни билан танишиш учун бинога кирдим. Менга Мурувват уйи директори ўринбосари Нигора Маматусмонова ҳамроҳлик қилди.

    Унинг айтишича, биринчи қаватда бир жойда ётадиган болалар тарбияланар экан. Асли ёши 14-15 да, лекин гавдаси 3-4 яшар боланикидан фарқ қилмайди. Бироқ мени энг ажаблантиргани уларнинг юзидан кулги аримасди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Масалан, 10 ёшли Хасанбой Ҳайитов билан суҳбатлашганимда боксга жуда қизиқишини, бир неча ой олдин боксчи Бектемир Мелиқўзиев келиб, медалини тақиб қўйганини хурсанд бўлиб айтиб берди. Айниқса, Олимпия чемпиони Хасанбой Дўстматовга ҳавас қилишини, у билан жанг қилиш нияти борлигини ҳам қўшимча қилди. Кетаётганимда зўрға гапираётган болакай тўсатдан «Ихлос» сурасини ўқиди ва мени дуо қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Болакай билан хайрлашиб, юқорига кўтарилдим. Иккинчи қават қизлар бўлими экан. Барча қизлар эркин ҳаракатланиб юрибди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қизиқ жиҳати, хоналарни кўздан кечираётганимда икки қиз ёнимга югуриб келиб, у билан шашка ўйнашимни сўради. Рози бўлиб, беш дақиқача бирга шашка ўйнадим. Суратларга тушдик, кейин яна хоналарни айландик.

    Қизлар билан хайрлашиб кетётганимда ортимдан улардан бири келиб, «Илоҳим бахтли бўлгин, қизларинг соғ-саломат  туғилсин», деб тилак билдирди. Унинг тўсатдан айтган бу гаплари мени ҳайрон қолдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Экскурсия давомида Нигора Маматусмонова бу ернинг шарт-шароити ҳақида гапириб берди.

    «Кўриб турганингиздек, ҳар бир хонамиз болаларнинг руҳиятига мосланган ҳолда дизайнлаштирилган. Энг катта ютуғимиз, менимча, болаларнинг эркинлиги. Ҳаммаси бемалол юради, сиз билан суҳбатлашади.

    Халқ таълимига қарашли имконияти чекланган болаларни ўқитиш тизими асосида болаларга таълим берамиз. Бу тизим 4 босқичдан иборат ва жуда соддалаштирилган. Масалан, биринчи ва иккинчи босқичда олма меваси ҳақида гапирадиган бўлса, 3—4-босқичда меванинг таъми, етиштирилиши ҳақида батафсил гапириб бера оладиган бўлади.Асосий мақсадимиз болалар ўзига ўзи мустақил хизмат қила олсин. Ўзи ювиниб кийинсин, овқатини есин. Кимгадир муҳтожлиги бўлмасин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сабаби 18 ёшдан кейин улар бошқа жойга ўтказилади ёки уйга қайтади. Шунда қийналмасликларини хоҳлаймиз.Бундан ташқари, уларнинг қобилиятини ривожлантириш учун лойиҳалар қиляпмиз. Мисол учун, «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз» лойиҳаси доирасида сентябрь ойидан бошлаб соғлом болаларга қўшиб таълим беришни йўлга қўйдик. Шаҳардаги 36, 5-мактаблар билан ҳамкорликда биринчи ва бешинчи синф ўқувчиларига қўшиб дарс ўтдик. Бу яхши натижа берди.

    Улар мустақил юриш, овқатланиш кўникмаларини ўзлаштирди. Авваллари битта болани уч одам бошқарган бўлса, ҳозир бир болани бир тарбиячи бемалол бошқара олади».

    Учинчи қаватда йигитлар бўлими жойлашган экан. Бу ерда ҳар хил қушлар бор экан. Болалар уларни ўзи парвариш қилар экан.

    Экскурсиям тугагунга қадар Мурувват уйи директори ҳам мен билан суҳбатлашишга вақт топди.

    Абдуғани Турдибоев — Мурувват уйи директори. 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.

    Мурувват уйига раҳбар бўлиб келганимдан кейин, очиғи, бу ердаги болаларни кўриб бир ойгача мослашолмаганман. Сабаби таъсирлантирадиган воқеалар кўп бўлган.

    Бир куни ёшига тўлиб, 18 ёшдан катталар учун мўлжалланган Қўқондаги Мурувват уйига ўтказилаётган қиз ойисига «Ая, мени уйга олиб кетасан-а? Сув ташийман, супураман, овқатингни қибераман. Фақат мени уйимизга олиб кет», деб ялиняпти. Буни кўриб, ҳазм қилолмаганман.

    Қўл остимдагиларга сизлар ҳам шунга муносиб бўлинглар, ота-онаси омонат топширди, меҳр беринглар, дейман. Бироқ минг меҳр берганимиз билан ота-онанинг, оиланинг меҳридек бўлмайди. Бир куни болаларнинг олдига кирсам, биттаси «дада (мени шунақа деб чақиришади), уйга тел қилиб бер, мени олиб кетишсин», деб айтяпти. Бу ерда шароит ёмонлигиданмас, керак бўлса уйидан яхши имкониятлар бор. Бироқ бола барибир уйига интилаверади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бир куни қайсидир байрам арафасида тадбир қилгандик. Бир бола чиқмади. Олдига борсам, «тадбирга аям келмади», деб хафа бўлиб ўтирибди. Онаси икки кун олдин келиб, тадбир куни қариндошларининг тўйи борлигини айтиб, узрини айтиб кетганди. Бола тушунмай, бугунам келиши керак эди, деб хафа бўлиб ўтирди.

    Гоҳида онаси кўргани келиб, хонага кирса, бола асли ўзи жойидан туролмайди, лекин бор кучи билан тебранади. Қаранг, қанчалар онасини яхши кўради. Шунинг учун барча ота-оналарга иложи бўлса бола уйда бўлгани, оила бағрида ўсгани яхши дейман. Бироқ...

    Ота-оналарга ҳам осон тутиб бўлмайди

    Кўпчилик одам боласини қандай кўзи қийиб ташлаб кетади, деб гапиради. Лекин ана шу ота-оналарга ҳам осон тутиб бўлмайди. Аксарият эр-хотин бола сабабли ажрашиб кетган. Ёки ишлагани Россияга кетган. Болани ўзи билан олиб кетолмайди. Ёнида бўлган тақдирда ҳам бола бир жойда ётади, доимий қаровга муҳтож. Боласига қарайдиган бўлса, ким ишлайди? Уйда ўтирган тақдирда ҳам тўй-тўйчиқ бор, иссиқ-совуқ маъракалар бор. Бормаса бўлмайди. Болани ёлғиз ташлаб кетолмайди-ку. Айрим ота-оналар боласини қайнона-қайнотасига ташлаб кетади. Ёши ўтган одам ўзи қаровга муҳтож бўлади-ку, болага қандай қарайди?

    Қисқа қилиб айтганда, ота-оналар иложсизлигидан Мурувват уйига мурожаат этади. Баъзилари бир ёки уч ой ўтганидан кейин қайтиб келиб, болам ёнимда бўлгани яхши экан, деб олиб кетади. Бироқ боласини Мурувват уйига берганлардан кейин доимий хабар оладиганлар ҳам, афсуски, бир марта хабар олмайдиганлар ҳам бор.

    Статистикани олиб қараганда, 2018 йилда 250 ўрин эди. 2019 йилда эса 260 та бола тарбияланяпти. Афсуски, уларнинг сони ортиб боряпти. Ҳозирги кунда навбатда турган етти бола бор. Қачон жой бўшаса, бу ерга олиб келинади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нега болалар ногирон туғилади?

    Одамлар бу ердагилар гиёҳвандларнинг болаларими, деб савол беради. Йўқ, фақат уларнинггина болалари бунақа туғилмайди. Аввало, ҳаммаси Аллоҳдан. Бунинг келиб чиқиш сабаблари кўп.

    Ҳомиладорликни, туғруқни асоратли ўтказган бўлса ҳам шунақа бўлиши мумкин. Яхшиямки ҳозир одамларимиз ўзгаряпти. Катталар қариндошлар билан қуда бўлмасликни, эркакларимиз ҳомиладор аёлига яхши муносабатда бўлиш кераклигини тушуниб етяпти.

    Холис ниятда гап катта

    Ҳали тўйга пули бўлмаса ҳам Худо хоҳласа кузда тўй қиламан, қизимни чиқараман деб ният қиладиганлар бор. Кимга беришини, тўйга пулни қаердан олишини хаёлига келтирмайди. Лекин ўша пайтга келиб, куёв ҳам топилади, қизининг сепиниям қилади. Тўй бўлади. Хуллас, инсон холис ният қилса, Аллоҳ унга етиштираверади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Мен ҳам 2018 йилда республика миқёсида «Энг яхши Мурувват уйи» деган номни олиш ва чет эллик меҳмонларни олиб келишни ният қилгандим. Худога шукр, 2018 йилда шу номинацияда тақдирландик. Америка элчиси келиб, болаларнинг ҳолидан хабар олиб кетди. Кореядан ҳам юқори лавозимдаги инсонлар ташриф буюриб, болаларимизга кўплаб совға-салом бериб кетди. Ниятларим ортиғи билан амалга ошди.

    Ҳеч бир боланинг ҳаётига бефарқ эмасмиз

    Ҳар йили ходимлар орасида турли танловлар ташкиллаштиряпмиз. Уларни «Энг яхши энага», «Энг яхши ҳамшира», «Энг яхши тарбиячи», «Энг покиза хона» каби номинацияларда тақдирлаймиз.Ходимларимга минг раҳмат айтаман. Ҳаммаси ўзини боласидай муносабатда бўлади. Биттасининг ота-онаси келмади, йиғлаяптими, олдимга кириб айтишади. Бир кунгами, бир соатгами рухсат беринг, уйга олиб кетай, болаларим билан ўйнаб келарди, дейди. Рози бўламан, олиб кетишади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бундан ташқари, мактаблар билан ҳам алоқани йўлга қўйганмиз. Болаларимиз мактабга борганидан бери жуда яхши томонга ўзгаряпти. Жамоага қўшилишни, дарсда жим ўтиришни ўрганишди. Кейин бирга бозорга ҳам олиб чиқамиз. Аслида харажати керак эмас. Лекин бирон нима олгандан кейин унга пул тўлаш кераклигини, харид қилишни билишади.

    Бола ўзига ўзи биринчи ёрдамни кўрсата оладиган бўлса, масалан, тугмасини қадаса, ўзи кийинса, ўзи ичган пиёлани ювиб қўядиган бўлса, зиёни тегмайдиган бўлса, ота-онаси уйга олиб кетади. Тарбиячиларимга шуни ўргатинглар, ҳар йили 10-15 та болани уйига жўнатаётган бўлсак, энди 50 тача болани даволаб уйига жўнатайлик, деб топшириқ бераман.

    Кундузги бўлимимиз ҳам бор. Унда 10 тача бола тарбияланади. Ҳар куни ота-онаси 9:00 да олиб келиб, 18:00 да олиб кетишади. Уларга керакли барча муолажалар қилинади.

    Болалар нуқсонли туғилса бўлди, энди улар шундай қолади. Бу уларни ташлаб қўйиш керак, дегани эмас. Тиббиёт тобора ривожланиб боряпти. Қисқа қилиб айтганда, барчамиз меҳримиз, эътиборимиз билан уларнинг ҳаётига ранг беришга ҳаракат қиляпмиз.

    Суҳбат якунланганидан кейин улар билан хайрлашдим. Йўл бўйи кўрганларимни мулоҳаза қилиб бордим. Бу ердаги икки соатлик мулоқот менга сиҳат-саломатлик, оила даврасида бўлиш инсон учун энг катта бахт эканлигини яна бир бор эслатиб қўйди. Шукроналик ҳислари билан Мурувват уйини тарк этдим.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    11.01.2020, 12:05   Изоҳ (0)   55222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.