Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақоми ва у билан боғлиқ имтиёзлардан воз кечишини эълон қилган эди. Meduza’нинг  хабар беришича, Британия ОАВлари Елизавета II уларнинг огоҳлантирмасдан бундай қарорга келганидан хафа бўлганини ёзган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

The Times’да Елизавета II набираси унга хабар бермасдан бундай муҳим қарор қабул қилганидан қайғуга тушгани ёзилган бўлса, The Daily Mail’да малика бундан ғазаблангани таъкидланмоқда. BBC News эса Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Елизавета II нинг фикрини сўрамасдан ўз қарорларини эълон қилиш билан бутун қироллик олиласини ранжитганини ёзмоқда.

Қиролича матбуот хизмати ҳозирча 8 январь оқшомида берилган қисқача баёнот билан чекланди. «Биз уларнинг бошқа ёндашув истагини тушунамиз, аммо бу вақт талаб қиладиган мураккаб масаладир», — дейилади Елизавета II номидан айтилган баёнотда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди