Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчи АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик музокараларини олиб боришга тайёр эканлиги ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди, деб ёзади Reuters.
Тахт-Раванчи Трампнинг таклифини «мантиқсиз» деб атади. «Эрон ҳукумати АҚШ президенти томонидан ваъда қилинган санкциялар фонида бу сўзларга шундай баҳо берди»,— дейди у.
У шунингдек, «Вашингтон икки томонлама душманликни кучайтириш учун қадам бошлаганини» ҳам қўшимча қилди.
Тахт-Раванчининг сўзлари Эроннинг Трамп баёнотига илк муносабати бўлди.
Трамп ўз баёнотида Эронга қарши янги санкциялар тайёрланаётганини, бироқ қуролли зиддият авж олмаслигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)