Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақоми ва у билан боғлиқ имтиёзлардан воз кечишини эълон қилган эди. Meduza’нинг хабар беришича, Британия ОАВлари Елизавета II уларнинг огоҳлантирмасдан бундай қарорга келганидан хафа бўлганини ёзган.
The Times’да Елизавета II набираси унга хабар бермасдан бундай муҳим қарор қабул қилганидан қайғуга тушгани ёзилган бўлса, The Daily Mail’да малика бундан ғазаблангани таъкидланмоқда. BBC News эса Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Елизавета II нинг фикрини сўрамасдан ўз қарорларини эълон қилиш билан бутун қироллик олиласини ранжитганини ёзмоқда.
Қиролича матбуот хизмати ҳозирча 8 январь оқшомида берилган қисқача баёнот билан чекланди. «Биз уларнинг бошқа ёндашув истагини тушунамиз, аммо бу вақт талаб қиладиган мураккаб масаладир», — дейилади Елизавета II номидан айтилган баёнотда.
Изоҳ (0)