Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тропикамид дори воситасининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида фуқаро Н.Ж. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик 500 дона тропикамид дори воситаси яширинча сотилаётган вақтда, у тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкент — кайфда!
Изоҳ (0)