• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    27 ёшли келин қайнотасининг тегажоғликлари сабаб оиласи бузилиб кетгани ҳақида сўзлаб берди

    Repost нашри қайнотаси мунтазам равишда тегажоғлик қилгани сабабли оиласига путур етган ўзбекистонлик 27 ёшли аёлнинг ҳикоясини эълон қилди. Аёлнинг шахсий маълумотлари унинг илтимосига кўра сир тутилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

     

    20 ёшимда ота-онамнинг хоҳиши билан турмушга чиқдим. Эрим билан тўйдан олдин беш марта учрашдик. Қариндошларим учун бу ҳатто керагидан ҳам ортиқ эди.

    Улар ҳақиқий муҳаббат тўйдан кейин келишини, бир-биримизни оила қурганимиздан сўнг таниб олишимизни айтди. Уларнинг кўпчилиги таниган одаминг билан яшаш зерикарли, дейишарди. Афсуски, бизда кўпчилик инсонлар бир-бирини яхши танимай оила қурганлар кейинчалик бахтли яшаб кетади, деб ўйлайди.

    Турмуш ўртоғим меҳрибон ва оилапарвар эди. Ўртамизда севги бўлмаса ҳам биз бир-биримизга ўзаро ҳурмат билан муносабатда бўлар эдик. Яқинларим оила учун бу етарли эканлигини, нолимаслигим кераклигини айтарди. Эримнинг оиласи катта эди. Унинг ота-онаси, акаси, униг хотини ва икки боласи—ҳаммамиз бир уйда яшардик.Ўзбек жамиятида бундай катта оиланинг бир уйда яшаши нормал ҳолат, шунинг учун бундан ҳайрон бўлмаганман.

    Оиланинг барча аъзолари билан муносабатларимиз яхши эди. Шу тарзда орадан уч ой ўтди. Кейин даҳшатли воқеалар бошланди.

    Шок ҳолати

    Кундуз пайти эрим, акаси ишда, болалар мактабда, қайнонам қўшниларникида бўларди. Уйда мен, овсиним Севара ва қайнотам қолардик. Уй катталиги учун ишимиз ҳам кўп бўларди. Аввалига қайнота қайнонамнинг хонасини овсиним ўзи йиғиштириб, мени у ерга киритмаслигига кўп ҳам аҳамият бермасдим.

    Кунлардан бирида қайнотамнинг хонасидан ғалати овозлар чиқа бошлади. Эшик тирқишидан қайнотам ва овсинимнинг қилаётган ишидан шокка тушдим. Эшикни очиб, ушбу даҳшатли манзара гувоҳи бўлганимни билдиргим келмагани учун хонамга югурдим. Кўрганларимни ҳазм қилиш учун икки кун ўзимни касалга солдим.

    Келганимга энди уч ой бўлган уйимда юз бераётган ҳолатдан шок ҳолатида эдим. Кўрганларимни ҳазм қила олмасдим, миямга сиғдира олмасдим. Қолганларга нима деб, қандай қилиб айтишни билмасдим, чунки ҳеч ким менга ишонмасдида. Шундан сўнг мен ўзим учун қўрқа бошладим, қўрқоқ қизга айланиб қолдим. Ҳамма оила аъзолари кечки овқатни бирга тановвул қилаётганида дастурхондан биринчи туриб кетардим. Кундуз пайти эса қайнонамнинг ёнида бўлишга ҳаракат қилардим.

    Бу даҳшатли воқеадан сўнг бир ой ўтди. Бир куни ваннахонани тозалаётганимда қайнотам кириб қолди. Мени мақтай бошлади, ўғли хотин танлашда янглишмаганини айтди. Қўрқувдан қалтираб кетдим, ҳеч нарса дея олмай жойимда қотиб қолдим.

    У менга яқинлашиб, сочимни силай бошлади, «ёшроқ бўлганимда сенга ўзим уйланардим», деди.

    Қўрқиб кетдим, югуриб уйдан чиқиб, қўшниларникига бордим. Улар нимадан қўрқиб кетганимни сўрашди, мен ҳовлида илон кўрганимни, энди уйга киришга қўрқаётганимни айтдим. Улар мени бир неча соат тинчлантиришди, эрим келгунича уларникида ўтирдим.

    Рад этиш босқичи

    Мен юз берган воқеалар ҳақида қолганларга, айниқса эримга қандай сўзлаб беришни билмасдим. Қайнотамнинг тегажоғликлари яна бир неч марта такрорланди. У кўпинча мени бурчакка тиқиб, турли жойларимга тегинар эди.

    Мен ўзимни жуда ожиз ҳис қилардим, қайнотамга бўлган нафратим эса кундан-кун кучаярди.

    Эрим сўзларимга ишонмаслигини тушунсам ҳам, унга ҳаммасини айтиб беришга қарор қилдим.

    У жанжал кўтарди, ҳаммасини уни ота-онаси билан уриштириш учун ўйлаб топганга чиқарди.

    Адолатсизликка чидай олмадим, ундан ваннахонага кузатув камерасини ўрнатишини талаб қилдим. Эрим бунга рози бўлди, ваннахонага камера ўрнаттирди.

    Мен эримга ҳақлигимни исботлашни истардим. Кунлардан бир кун одатдагидек ваннахонани тозалаётган эдим. Эшик очиқ эди. Қайнотам кириб, менга тегина бошлади. Мен бу ҳолатдан даҳшатга тушдим, у аввал бундай қилиқлар қилмас эди.

    Сирнинг очилиши

    Кечқурун эрим ишдан қайтгач, ундан тезроқ кузатув камерасидаги тасвирларни кўришни сўрадим.

    Тинмай йиғлардим, ундан нимадир қилишни илтимос қилардим.

    Аҳволимни кўрган эрим видеони томоша қилди. Унинг ўша пайтдаги ҳолатини сўз билан таърифлаб бера олмайман. У ғазаб, ҳайрат ва қайғуга ботганди. Шу тариқа ҳеч нарса демай хонадан чиқиб кетди.

    У икки соатдан кейин хонага қайтди ва отасини бундай ҳаракат қилишга мен мажбурлаганимни айтди. Менга уйланиб хато қилганини айтди.

    ‘Отамнинг айби йўқ, у бундай ҳаракатлар қиладиган ёшдан ўтган’, — деди у.

    Бундай аҳмоқона оқловни мен ҳеч қачон эшитмагандим. Эримнинг мени тушунмаслигидан қўрсам-да, у ақл билан иш тутишига ишонгандим, лекин иборада айтилганидек, «олманинг тагига олма тушаркан».

    Шундан сўнг бу уйдан иложи борича тезроқ кетиш кераклигини тушундим. Ҳали фарзандимиз йўқлигини омадимга йўйдим. Фақат ота-онам буни қандай қабул қилишидан хавотирда эдим. Лекин бу уйда ҳам ортиқ қола олмасдим.

    Мен ҳаммасини ота-онамга айтиб бердим. Бахтимга улар менга ишонди, тўғри тушунди, уйга қайтишимни маъқуллади.

    Ота-онам қудалари билан гаплашиб, ажрашиш жараёнини тезлаштиришни сўради.

    Қайнонам ҳаммасидан хабар топгач, у бизнинг гапимизга ишонмади, жаҳл қилди. Шунда отам унга агар ажрим жараёнини тезлаштирмаса, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳаммага гапириб, оилани бутун маҳаллага шарманда қилишини айтди.

    Эрим гап-сўз болалаб кетишидан қўрқиб, ажрашишга рози бўлди. Биз қайтиб бу оила билан юз кўришмадик.

    Мен ҳозир ота-онамникида яшаяпман ва қандолат фабрикасида ишлаяпман. Бўлиб ўтган воқеалардан ҳали ўзимга кела олмаяпман, шунинг учун турмушга чиқишга шошилаётганим йўқ. Бу сафар турмушга чиқсам ҳам, ота-онасидан алоҳида яшайдиган, мустақил фикрига эга инсон билан тақдиримни боғламоқчиман. Чунки биринчи турмушимдан олган психологик жароҳатим ҳали битгани йўқ.

    Насиба, 27 ёш

    Мавзуга доир:

    • Бухорода қайнота ҳомиладор келинидан жинсий яқинлик талаб қилган. Бир неча йилдан сўнг ўғил отасини ўлдирди
    • «Қайнотам менга севги изҳор қилди». Ўз номини оқлаш учун телевидениега чиққан келин ҳикояси (видео)

    09.01.2020, 19:37   Изоҳ (0)   261645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида 10 январь куни ёмғир ёғиши мумкин

    09.01.2020, 19:20

    Ғузордаги энг чекка қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда

    09.01.2020, 18:52

    Ўзбекистонликлар 2019 йилда банклардан қанча доллар сотиб олгани маълум қилинди

    09.01.2020, 18:37

    Қашқадарёда боди-камеранинг ишлаётганига ишонмай, ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатган ҳайдовчига жарима солинди

    09.01.2020, 18:22

    Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги модда билан тўлдирилади

    09.01.2020, 17:48

    Ўзбекистонда янги Солиқ кодексига асосан 10 дан ортиқ ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

    09.01.2020, 17:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.