• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Шахсий ҳожатхонасини олиб юрадиган, фильмдагидек қўриқланадиган, пишлоқсевар диктатор. Ким Чен Ин ҳақида 7 та факт

    Бугун, 8 январь Шимолий Корея раҳбари туғилган куни лекин қизиғи шундаки, унинг туғилган куни 4 июнда ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, баъзи манбаларда унинг туғилган йили 1982 йил деб кўрсатилса, айримларида 1983 ҳатто 1984 деб ҳам айтилади. Жанубий Корея разведкаси уни 1984 йилда туғилган деб ҳисоблайди лекин расман 1982 йил деб эълон қилинган. Бу каби мавҳумлик Ким Чен Ин каттароқ ва жиддийроқ кўришни исташи билан боғлиқ. Расмий маълумот қанчалик тоғри ёки нотўғри аниқ эмас лекин унга асосланилса, бугун Ким 38 ёшга тўлди. Ёпиқ мамлакат раҳбари ҳақидаги маълумотлар ҳам шунга яраша лекин интернет ривожланган вақтда ёпиқ қозон ёпиқлигича қолиши даргумон.

    Фото: «Известия»

    Фото: «Известия»

    Ака қолиб раҳбар бўлган ука

    The Washington Post журналисти Анна Файфилд муаллифлигида «Буюк меросхўр: Ким Чен Иннинг парвоз ва бошқарув сири » китоби июнь ойида нашрдан чиққан бўлиб унда таъкидланишича, 2011 йилда отаси Ким Чен Ир вафотидан кейин акаси қолиб Ким Чен Иннинг мамлакат раҳбари бўлишига сабаб ташқи кўринишининг бобоси, Шимолий Корея асосчиси  бўлга Ким Ир Сенга ўхшашлигида. Шунингдек ўхшашликни янада бўрттириш мақсадида пластик операция қилдирган дейилади китобда.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Пишлоқсевар диктатор

    У Швeцарияда бошқа исм ва фамиля билан таълим олган. Ўқувчилик йилларида швецар пишлоғига кўнгил қўяди ва бора-бора у қарамликка айланади. Унинг кунлик таомномаси пишлоқсиз бўлмаган. Кейинчалик юртига қайтгач, Шимолий кореялик ошпазларни пишлоқ тайёрлашнинг сир-асрорларини ўрганиш учун Францияга юборган. Хусусан, Emmental пишлоғи Ким Чен Ин учун махсус Шимолий Кореяга импорт қилинган. Emmental таркибида 45% ёғ мавжуд ва унинг тинимсиз истеъмоли табиийки тўлишишга олиб келади. 2014 йилда Emmental’ни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани Ким ортиқча вазн тўплаган ҳамда соғлиғида бир қанча муаммолар кузатилган. КХДР қочоқларининг маълумотига кўра, етакчи Ким Ир Сенга ўхшаш учун вазн тўплайди.

    Фото: Independent

    Фото: Independent

    У асос солган мусиқий гуруҳ уни мадҳ этиб куйлайди

    Давлат раҳбарлари ҳам бошқалар каби оддий одам. Улардан бири қўшиқ айтиши, дижейлик қилиши, иккинчиси эса мусиқий гуруҳга асос солиши ажабланарли бўлмай қолди. Ким 2012 йилда Moranbong номли 10 та солист қизлардан иборат гуруҳга асос солган. Етакчининг ўзи қизларни битталаб танлаб олган, гуруҳ репертуаридаги қўшиқларнинг асосий қисми КХДР раҳбарининг нақадар меҳрибонлиги, унинг кулгусидан олам яшнаши ва бошқа бир қанча самимий мақтовларни ўз ичига олади. Moranbong барча концерт ва тадбирларда ҳарбий кийимда бўлади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Соч турмагида ҳам Ким Чен Индан ўрнак олинсин

    Соқол ўстиришга қандай қаралади мавҳумку-я, лекин соч борасида ўзига яраша тартиб-қоидалар мавжуд. 2015 йилда Шимолий Корея расмийлари томонидан эркаклар сочининг узунлиги 2 сантиметрдан узун бўлмаслиги кераклиги ҳақида буйруқ эълон қилиниб, намунавий турмак сифатида Ким Чен Иннинг соч турмаги тавсия қилинган. Университетларда пайпоқ рангига қанчалик эътироз борлиги ҳам мавҳум лекин, узун қилиб ўстириб олинган йигитлар сочи ўқитувчилар томонидан керак бўлса кесиб ташланиши аниқ.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Информацион хавфсизлик сабаб жамоат ҳожатхонасидан фойдаланмайди

    Ким асло жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланмайди. Қулайлик ёки гигиена нуқтаи назаридан деб ўйласангиз янглишасиз: информацион хавфсизлик сабаб. Бу билан у соғлиги билан боғлиқ аҳамиятли маълумотларни ошкор бўлишининг олдини олади. Унинг шахсий ҳожатхонаси бор ва Ким қаерда бўлса, ҳожатхона ҳам ўша ерда. Mercedes’га ўрнатилган шахсий ҳожатхона давлат аҳамиятига молик сирларни тарқалишининг олдини олади.

    Фото: Вести

    Фото: Вести

    Қўриқланишда фильмдан илҳомланган

    Музокараларга автомобилда борадиган бўлса уни «жонли кортеж» қўриқлаб кетади яъни машина атрофини 12 кишилик қўриқловчилар қуршаб, машина атрофида югуриб ҳаракатланади. Ушбу ғайриоддий услубни у «Олов чизиғида» номли фильмда кўрган, унда Клинт Иствуд махфий хизмат агенти ролини ижро этган бўлиб, Жон Кенниди машинасини шундай ҳимоя қилган .

    Фото: Hello Magazine

    Фото: Hello Magazine

    Мавзуга доир: «Биз бу машиналар КХДРга қандай бориб қолганини билмаймиз». Mercedes’ларнинг ишлаб чиқарувчиси — Ким Чен Иннинг автомобиллари ҳақида

    Фото: Hello Magazine / «Олов чизиғида» фильмидан

    Фото: Hello Magazine / «Олов чизиғида» фильмидан

    Жеймс Бонд фильмидан яна бир илҳомланиш

    Генералларидан бирининг  2018 йилда Дональд Трамп билан келишуви омадсиз бўлгани учун қатл эттирган ва айбдорни аквариумга ташлаган. Бу услубни у Жеймс Бонд ижросидаги «Мени севган жосус» фильмида кўрган ва ҳаётга тадбиқ этган. Фильмда Карл Стромберг душманларини ўлдириб, акулалар бор бўлган аквариумга ташлаганини акс этган саҳна бўлган.

    Фото: Money Control

    Фото: Money Control

    Мавзуга доир:

    • Кимченобод. Шимолий Корея етакчиси «орзудаги шаҳар»ни қуриб берди (фото, видео)
    • Фотогалерея: Шимолий Кореяда мактаб ўқувчилари ҳаёти ҳақида
    • Ким Чен Ин тарихи: Қандай қилиб баскетболнинг ювош мухлиси диктаторга айланди?

    08.01.2020, 15:59   Изоҳ (0)   153774
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.