Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиландда 8 январь, чоршанба куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Чемпионати старт олди. Биринчи кунда А гуруҳи вакиллари ўз ўйинларини ўтказди.

Фото: ОФК

Фото: ОФК

Дастлаб Ироқ ва Австралия олимпия терма жамоалари ўзаро баҳс юритди. 62-дақиқада Рено Пископо австралияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 77-дақиқада Муҳаммад Қосим мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини мезбон Таиланд ҳамда Баҳрайн ўртасида кечди. Майдон эгалари сафида Супҳанат Муэнта ва Яроэнсак Вонгорн дубль қайд этди, яна бир голга Супачок Сарачат муаллиф бўлди.

Шу тариқа мусобақанинг дастлабки кунги ўйинлари ортда қолди. 9 январь, пайшанба куни B ва C гуруҳларида 1-тур баҳслари бўлиб ўтади. Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс юритади.

U23 Осиё Чемпионати—2022

1-тур баҳслари

8 январь, чоршанба

Ироқ — Австралия 1:1

Голлар: 0:1 — 62 Пископо, 1:1 — 77 Қосим

Таиланд — Баҳрайн 5:0

Голлар: 1:0 — 12 Муэнта, 2:0 — 47 Сарачат, 3:0 — 79 Муэнта, 4:0 — 90 Вонгорн, 5:0 — 90+2 Вонгорн.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)