Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 6 январь куни Бухоро шаҳрининг Арабон кўчасида 2020 йил 6 январь куни ёғингарчилик натижасида машиналарнинг ҳаракатланишида юзага келган нохуш вазият ҳамда йўлнинг таъмирталаб ҳолатлари акс этган видео эълон қилинган эди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Арабон кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

«Кўча туристик йўналишга киритилган, бугунги кунда у ерда канализация, яъни сувоқава сувларини чиқариш учун қувур етказилиши, ичимлик суви таъминотини етқазиш учун қувурлар ётқизилиши, кўчаларни ёритгичлар билан таъминлаш ишлари, алоқа кабелларини ўтқазиш, ишлари амалга оширилиб, йўлнинг бир қисмида брусчаткалар (ер учун махсус тошлар) териб чиқилган.

Арабон кўчаси Бухоронинг эски шаҳар қисми ‘ташриф қоғоз’ларидан бири ҳисобланади. Демакки, бу кўчанинг ҳолатини яхшилаш, йўлларни таъмирдан чиқариш энг биринчи галда вилоят туристик салоҳиятига, иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши турган гап, мамлакатда олиб борилаётган ҳар қандай ислоҳотнинг натижаси энг аввало инсон манфаатлари йўлида қилинаётган экан, фаровонлик йўлида бажарилаётган режаларимиз албатта мазкур йўналиш бўйича ҳам бўй кўрсатади», — дейилади хабарда.

Мазкур кўчанинг ободонлаштириш ишлари режага асосан 2020 йилнинг март ойида ўз якунига етиши кўзда тутилган. Кўчанинг қурилиш ишлари «Development House» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Узунлиги 600 метрга тенг Арабон кўчасининг таъмирлаш ишларининг умумий қиймати 4 900 000 000 сўм.

Ҳозирда режалаштирилган ишларнинг 50 фоизи бажарилган, кўча оҳактошлар билан таъмирланмоқда. 500 метрга канализация-коммуникация тизимлари ўрнатилди (70 фоиз), ўтказилиши режалаштирилган ичимлик сувлари ҳам етиб келди, газ қувурларни ўтказиш режаси 40 фоизга бажарилди. Ундан ташқари ёритиш тизимлари ва телекоммуникация тизимларини янгилаш кўзда тутилган, дейилади хабарда.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Кассета можароси» — Украина президенти кабинетига ўрнатилган диктофон, Антарктидага учган самолёт ҳалокати ва Теҳрон конференциясининг бошланиши. Кун хронологияси...
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 137 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Глобал талаб заифлашаётгани сабаб дунёда нархлар пасайиши кутилмоқда