Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда 2019 йил давомида энг кўп қўйилган исмлар ҳақида маълумот берди. Агентлик хабарига кўра, 2019 йил давомида республикада янги туғилган чақалоқларга Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари энг кўп қўйилган.

Фото: EPA

Янги туғилган ўғил болаларнинг 11 305 нафарига Муҳаммадали исми қўйилган бўлса, қизларнинг 12 461 нафарига эса Солиҳа исми қўйилган.

2018 йилда Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар Мустафо ва Солиҳа исмлари бўлганди. Ундан аввалги йилда эса Азизбек ва Мадина исмлари энг кўп қўйилган.

Бундан аввал Ўзбекистонда 2020 йилнинг илк 18 соатида 1111 нафар чақалоқ дунёга келгани хабар берилган эди.