Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияда давлатга қарашли «Биринчи канал» («Первий канал») ва «Россия 24» канали Youtube’да президент Владимир Путиннинг Янги йил табриги видеосига лайк (ёқди) ва дизлайк (ёқмади) тугмаларини, шунингдек, изоҳлар ёзишни ўчириб қўйди. Meduza’нинг ёзишича, бунга биринчи бўлиб «Эхо Москви» жуналисти Александр Плюшев эътибор берган.

Фото: «Zavtra.ru»

Фото: «Zavtra.ru»

Қайд этилишича, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар видеога лайк ёки дизлайк босиши мумкин, лекин натижалар кўринмайди. «Биринчи канал»даги видеони 100 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилган, «Россия 24»даги видео эса 2,7 миллион мартадан ортиқ кўрилган.

НТВ телеканали орқали намойиш этилган президентнинг байрам табриги видеосига ҳам изоҳ ёзиш функцияси ўчириб қўйилган. Лекин унда лайк ва дизлайклар сонини кўрсатувчи статистика очиқ қолдирилган. Хабар ёзилган вақтда унда 11 мингта лайк ва 46 мингта дизлайк босилган. Видеони 600 мингдан ортиқ киши томоша қилган.

Россия президентининг 2019 йилги Янги йил табригида дастлаб изоҳ ёзиш ва босилган лайклар сонини кўрсатиш дастлаб очиқ бўлган, лекин кейинчалик бу имконият ҳам ўчириб қўйилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди