Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англия Премьер лигасининг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун сўровнома бошланди.

Фото: Twitter/@premierleague

Фото: Twitter/@premierleague

Декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси номига саккиз нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда. Булар: Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Эмилиано Буэндиа («Норвич»), Доминик Кэлверт-Льюин («Эвертон»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Бен Фостер («Уотфорд»), Дэнни Ингз («Саутҳэмптон»), Адама Траоре («Вулверҳэмптон») ва Жейми Варди («Лестер»).

Энг яхши мураббий номи учун эса уч нафар мутахассис кураш олиб боради.

Фото: Twitter/@premierleague

Фото: Twitter/@premierleague

Юрген Клопп («Ливерпуль») — 5 ўйин, 5 ғалаба

Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») — 6 ўйин, 4 ғалаба, бир дуранг ва битта мағлубият

Найжел Пирсон («Уотфорд») — 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг ва иккита мағлубият

Овоз бериш жараёнида мухлислар, Премьер лиганинг 20 та жамоаси мураббийи ва жамоа сардорлари ҳамда сараланган экспертлар қатнашади. Ғолиб номи кейинги ҳафтада эълон қилинади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди