Telegramдаги muxbir.uz каналининг ёзишича, Қашқадарё ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни сўйиш тўғрисида топшириқ берган.

Қашқадарёда вилоят ҳокими топшириғига кўра, ўзгалар мулки бўлган қўйлар сўйилиб, кам таъминланган фуқаролар ва усталарга тарқатилаётгани ҳақида видео тарқалди, — деб ёзади манба.

Видеода чиқиш қилган масъулнинг айтишича, мазкур ўзбошимчалик вилоят ҳокими томонидан буюрилган.

— Видеода чиқиш қилган масъул вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов — дея ҳолатга ойдинлик киритишга уринади манба.

Акром Ариповнинг айтишича, у Нишон туман ИИБ бошлиғи билан бирга туманнинг Ибн Сино ҳудудидаги «Отамурод ота» фермер хўжалигида бўлиб, далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгасини топган.

Видео давомида Акром Арипов қўйлар Зоир Мирзаев топшириғига кўра, сўйилаётганини айтиб, гўшти кам таъминланган оилалар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтади.