Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Facebook ижтимоий тармоғида «Отабек Нуритдинов» тахаллуси билан воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдириб келган фуқаро Абдуфатто Нуритдиновнинг туҳмат, ҳақорат ва безориликда айбланиб 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланганига муносабат билдирди.
Отабек Нуриддиновни билмас эканман, кеча ўқиб эшитдим. Ҳолатдан тўлиқ хабардор бўлмасам ҳам, бироқ суд, ИИБ ва бошқа органларнинг яшин тезлигида фуқарони ахборот тарқатгани ва ўз фикрларини баён қилгани учун жазолашга эришгани қандайдир буюртмани бажаргандек таассурот қолдиряпти. Ахборот яхшими ёмонми бу фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларига доир масала ва бунда шошма-шошарлик билан ҳукм чиқариш тўғри эмас.Мен ҳам бу инсонга оид ишларнинг тўлиқ очиқ, холис ҳолда жамоатчиликка асосланган тушунтириш берилишини талаб қиламан.
Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Изоҳ (0)