Полковник Олимжон Абдуллаев Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, полковник Абдуллаев бунгача Ўзбекистон ИИВ Кадрлар бош бошқармасининг бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.