• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Очликда ўлдирилган миллионлар, концлагерлар ва Сталиннинг дала ҳовлилари. Коммунизм ҳақида 10 факт

    «Medium.com» сайтида таҳлилчи Александр Станкевичюснинг коммунизм ҳақидаги мақоласи эълон қилинган. Қуйида ушбу мақоланинг асосида қисқартирилган таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Коммунизм – фантазияси бой ва лекин умри қисқа мафкура. Фридрих Энгельс ва Карл Маркс исмли икки шахснинг фалсафий қарашлари ва фантазиялари асосида шаклланган ушбу ғоя тезлик билан Европадаги интеллектуал қатлам орасида кенг тарқалди. У одамларга олтиндан тоғлар ва жаннатмонанд ҳаёт ваъда қилди. Аввалига у шунчаки «меҳнатдан халос қилиш» сингари кичик тўгараклар кўринишида одам йиғди; аста-секинлик билан партия шаклига кириб борди ва ниҳоят бутун бошли мамлакатларда расмий мафкура даражасигача кўтарилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Коммунизм жуда ғалати ғоялар устига қурилган. Хусусан, у иқтисодиёт қонунларини инкор қилишга уринади; боз устига, коммунистик ҳаракат етакчиларининг (масалан, партия раҳбарларининг) ўзи даъво қиладиган «муқаддас» ғояларга маънан ва савия жиҳатдан номуносиб хатти-ҳаракатлари билан ҳайрон қолдиради. Хўш, бир қарашда ажойиб ғоя бўлиб кўринадиган коммунизм нега якунда сароб бўлиб чиқди? Нега у миллионлаб инсонларни ҳафсаласини пир қилди?

    1-факт: Коммунизм миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган

    Ҳа, бу аччиқ ҳақиқат. «Ёстиғини қуритган» деганда коммунизм ғоялари туфайли тўғридан тўғри ўлдирилган одамлар сони назарда тутилмоқда.

    Яъни бу ўринда коммунистик тузумнинг меҳнат лагерларида вафот этган қулоқлар, коммунистик тузумнинг иқтисодий сиёсатидаги хатолари туфайли юзага келган очарчиликларда очдан ўлган одамлар, коммунистик давлатлар олиб борган урушларда ўлган ҳарбийлар сони аралаштирилмаган.

    Миллионлаб ўлдирилган одамлар – айнан коммунизм ғояларига зид фикрлари учун тергов сўроқларидаги қийноқларда жон берган сиёсий маҳбуслар, репрессия туфайли судсиз-сўроқсиз отиб ташланганлар ҳамда «капиталистик тузумга хайрихоҳлиги» учун отиб ташланган кишилар сони назарда тутилмоқда. Нафақат СССР, балки Хитой, Камбоджа, Вьетнам, Албания, Шимолий Корея, Куба ва Африка давлатларида коммунистик террор бир неча бор амалга оширилган ва ҳозирда ҳам давом этиб келмоқда. Хитойдаги «маданий инқилоб» пайтида 5 миллиондан ортиқ одам ўлдирилган; Россияда 1917–1923 йилларда амалга оширилган «қизил террор» ҳаракати натижасида 2 миллиондан ортиқ одам ўлдирилган (бу рақам ҳам айнан ўлдирилганлар ҳисоби холос; бундан ташқари, касалликлардан ва очарчиликдан ўлган, бедарак йўқолганлар бўлган); Испаниядаги фуқаролар уруши пайтида 38 минг киши ўлдирилган; Албанияда Анвар Ҳожи ҳукмронлиги пайтида 21 минг киши отиб ташланган; Кубада расмий рақам 14 минг отувдан иборат; 1937–1938 йилларда СССРда ўтказилган «катта террор» амалиётида отиб ўлдирилган одамларнинг расмий сони 681 мингдан зиёд... Кўриб турганингиздек, рақамлар шунчаки даҳшат...

    2-факт: Коммунистлар туфайли улар ҳукмрон бўлган мамлакатлар жуда қашшоқ бўлиб қолган

    Ҳақиқатан ҳам, бойиб, ҳаммадан ўзиб кетган бирорта коммунистик мамлакатни тарих билмайди. Коммунистик тузумли давлатларнинг бирортасида аҳолининг юксак турмуш тарзига эришилмаган. Ҳатто вақтинчалик ҳам. Шу сабабли одамлар муттасил равишда «коммунистик жаҳаннам»дан қочиб қутилишга уриниб келган. Минглаб одамлар ГДРдан ГФРга қочиб ўтишга уринган, ҳозирда ҳам Корейс ярим оролида минглаб шимолликлар Жанубга қочиб ўтишни орзу қилиб яшайди. СССР фуқароларига хорижга чиқиш тақиқланган. Бунинг сабабларидан бири, ОАВда қанчалик пафос ва баландпарвоз сўлар билан мақталмасин, барибир СССРдаги маиший ҳаёт Ғарб мамлакатларидагидан анча қолоқ бўлган. Мисол учун, 1960 йилда СССРда ҳар 100 оиладан фақат тўрттасида музлатгич бўлган; бу пайтда АҚШда 98 фоиз оилада музлатгич мавжуд эди. 1972 йилга келиб бу кўрсаткич АҚШда 99,9 фоизга, Италияда 85 фоизга етган; СССРда эса аранг 34 фоизга етказилган.

    Шахсий автомашина хусусида эса аҳвол бундан ҳам ёмон бўлган. 1975 йилда СССРда ҳар мингта одамга фақат 16 та шахсий автомобиль тўғри келган; худди шу пайтда АҚШда ҳар иккинчи одамнинг ўз машинаси бор эди. Европада эса ҳар тўртта одамдан бирида шахсий автомобиль бўлган. 1976 йилда СССРда умумий енгил машиналар сони 3,6 миллион дона бўлган холос.

    Бу рақамлар коммунистик мамлакатлар орасида энг бойи – СССРга тегишли, қолган коммунистик давлатларда аҳвол бундан ҳам баттар бўлган. Фақат Польша, ГДР ва Чехословакия сал тузукроқ яшаган (бу давлатларда коммунизм ўрнатилишидан аввал ҳам ўзи тўқроқ яшаган). Хитой, Камбоджа, Албания, Кубада эса коммунистлар жуда оғир қашшоқлик даражасини келтириб чиқарган.

    Коммунистик давлатларда аҳолининг овқатланиш рациони ҳам ўта ғариб бўлган. Масалан, СССРда киши бошига бир йиллик гўшт истеъмоли атига 57 килограмм бўлган. Ўша пайтда совет одамлари ҳафтасига ўртача атиги тўрт дона тухум еган холос. СССР ҳукм сурган 74 йил мобайнида бирор марта нон истеъмоли даражаси 1913 йилдаги кўрсаткичга ҳам етиб бормаган. Маълумот учун, 1913 йилда Россия империясида бир кишига йилига ўртача 200 килограмм нон истеъмоли тўғри келган; СССР энг гуллаган 1975 йилда эса совет фуқаролари йилига 141 килограмм нон истеъмол қилган холос.

    3-факт: Коммунистик тузум етакчилари фавқулодда ҳашаматли яшаган ва ўта бой бўлган

    Юксак трибуналларда тинимсиз ёғдирилган «ижтимоий тенглик», «ижтимоий адолат», намойишкорона камтаринлик каби гап-сўзларга қарамай, коммунистик тузум раҳбарлари ҳеч қачон оддий халқ сингари яшамаган. Ҳаммасининг жуда ҳашаматли сарой ҳаёти ва мислсиз бойлиги бўлган. Масалан, Иосиф Сталиннинг бутун иттифоқ ҳудуди бўйлаб 20 та дала ҳовлиси бўлган. Албатта, бу оддий одамларга берилгани сингари 6 сотих ердаги иншоот бўлмаган. Балки бункер, бассейн, боғ, шахсий қўриқлаш хизмати ва тиббий хизмат, қимматбаҳо автомобиль гаражи сингариларни ўз ичига олган, ақл бовар қилмас дала ҳовлилари бўлган. Венесуэла етакчиси Уго Чавеснинг эса шахсий бойлиги бир неча миллиард долларда баҳоланган. Унинг қизи Мариянинг шахсий бойлиги 4 миллиард долларга тенг бўлган. Ваҳоланки, Венесуэлада оддий халққа доллардан фойдаланишни унинг отаси шахсан тақиқлаган эди. Фидель Кастронинг ҳам 900 миллион доллардан ортиқ пули борлиги ОАВга яқинда маълум бўлди.

    Фото: «ТАСС»

    4-факт: Коммунистлар ҳеч қаерда ва ҳеч қачон коммунизм олдига қўйган вазифаларни бажара олмаган

    Улар бу борада энг бошиданоқ ютқаза бошлаган. Қаердаки коммунистик тузум ўрнатилган бўлса, ўша мамлакат саноати қолоқликка юз тутган ва қишлоқ аҳолиси сони шаҳар аҳолиси сонидан доим юқори бўлган. Қаердаки коммунистлар давлат тепасида экан, мамлакат асосан аграр давлат бўлиб қолаверган.

    Руслар инқилобни Шарқий Европага ҳам олиб ўта олмаган: болшевиклар 1920 йилдаёқ Польшада тўхтатилган; Венгрия совет республикаси тўрт ойга ҳам етиб бормаган. Энг экзотик коммунистик мамлакат – Бавария совет республикаси эса бир ойга ҳам чидамаган. Қизилларни аввал бошиданоқ Болтиқбўйи ва Финляндия уриб чиқарган.

    Ҳеч қайси коммунистик мамлакат рақобатбардош иқтисодиёт барпо эта олмаган. Ҳамма коммунистик давлатларда доимий равишда Ғарбнинг етакчи технологияларига катта талаб мавжуд бўлган, қолаверса, бўм-бўш пештахталар, асосий истеъмол товарлари учун навбатга туриш ва ойлаб, йиллаб кутиш керак бўлган (буни ҳали ўзимизда ҳам кўпчилик унутмаган бўлса керак).

    Энг ёмони эса, коммунистлар ҳеч қаерда самарадор ички давлатчилик механизми ярата олмади. Тузум маъмурий буйруқбозлик ва бюрократияга асосланиб иш кўрган. «Юқоридагилар» фақат талаб қилиш ва жазолашни қойил қилган холос. Натижада ижро механизми фалаж тоталитар тизим юзага келган. Ҳар қандай ташаббус муваффақият билан бўғиб қўйилиши одатий ҳол бўлган.

    5-факт: Коммунизм оила қадриятларига рахна солган

    Бу коммунистик партия манифестида ҳам очиқ ойдин, оқ қоғозга қора ҳарфлар билан аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган эди: «Оилани йўқ қилиш!». Бу жуда жирканч йўллар билан ҳам амалга оширилишига йўл қўйиб берилган. Хусусан, Ленин анъанавий оилаларни барбод қилиш учун аёлларни гўёки «озодликка чиқариш» ғоясини ўртага ташлаган. У оила қадриятини йўқ қилиш учун, аёлларни оила ўчоғидан чиқариб олиб, жамоат ишларида, корхоналарда ишлатиш керак деб таъкидлар эди. У аёлларга шахсий вақт қолдирмаслик, шахсий муносабатларга киришишига имкон бермасликка ҳаракат қилган. Буни «аёлларнинг озодликка чиқарилиши» сингари пафосли сўзлар билан ниқоблаган.

    6-факт: Коммунистлар бир-бири билан ҳам кўп уруш қилган

    «Бутун дунё пролетарлари, бирлашингиз!» сингари баландпарвоз ғояларга зид ўлароқ, коммунистик давлатлар ўзаро муттасил зиддиятларни юзага келтирган иш кўпинча қуролли можарогача бориб етган. Хусусан, Хитой ва СССР ўртасида бир неча марта қуролли тўқнашув юз берган. Хитой коммунистик Вьетнам билан, Вьетнам эса Камбоджа билан урушган.

    Фото: Wikipedia

    Албаниянинг коммунистик раҳнамоси бўлган Анвар Ҳожи эса барча коммунистик мамлакатлар билан зиддиятга боришга улгурган. У Дэн Сяопинни «Ғарбга сотилган бандит» деб аташгача борган. СССРнинг Венгрия ва Чехословакия ички ишларига қандай аралашгани ҳақида эса тарих китобларида ўқиб олиш мумкин.

    7-факт: Коммунистик режимларнинг умри жуда қисқа

    Нега бундайлигининг айрим сабаблари юқоридаги фактлардан аён бўлиб улгурди деб ўйлаймиз. Энг узоқ яшаган коммунистик тузумли давлат СССРдир. Унда 74 йил коммунистлар ҳукмронлик қилди ва охири нима билан тугаганини ҳозир деярли ҳамма яхши билади. Мамлакат жуда оғир иқтисодий ва ижтимоий инқироз исканжасида парчаланиб кетди. Тўғри, Хитой компартияси ҳали яшашда давом этяпти. Бироқ Хитойда қизиллар давлат тепасига чиққанига 69 йил бўлди холос. Балки бу борада Хитой СССРдан ўзиб кетар. Бироқ бугунги Хитойнинг коммунистик доктринаси Маркс-Ленин-Мао ғояларидан тубдан фарқ қилади ва айтиш жоизки, Хитой 70 йилларданоқ коммунизмнинг бошқачароқ, ўзига хос тарздаги, капитализм билан омихта кўринишини қура бошлади. Хитой бозор иқтисодиётига аста-секин ўтиб кетмоқда ва коммунизм билан эркин ва ишончи иқтисодиёт қуриб бўлмаслигини англаб етган чоғи.

    КХДРни коммунистлар 70 йилдан бери бошқармоқда. Кубада 59 йил бўлди. Камбоджада қизиллар атиги уч йил чидаб берди холос. Шарқий Европа мамлакатларидаги коммунистик тузумлар эса узоғи билан 45 йил яшаган. Бавария СР атиги бир ой яшаганини юқорида ҳам айтдик.

    8-факт: Коммунистик интернационал алдамчи ва аслида фашистик ғоя

    Коммунистлар мустамлака мамлакатларга қандай ғоялар билан борган? Гўёки «миллий озодлик» ғояси билан. Бироқ бундай тузумларнинг аксариятида ҳукуматни қўлга олган коммунистлар мансуб бўлган миллатлар ўз ҳудудида этник тозалаш ишларини олиб борган. Масалан, Камбоджада Пол Пот режими камарлар фойдаси учун бошқа этник камчилик миллатларни қириб юборган; Албанияда серблар ва умуман Ғарбий  Европага алоқадор ҳар қандай миллат вакилига ҳамла қилинган. Хитойда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган. Ўзи умуман коммунистик мафкура ҳудуд ва ерларни миллий мансубликка қараб тақсимлаб бериш стратегиясини қўллаган. Натижада юз йиллардан бери ўзаро аҳил яшаб келган турли миллат ва элатлар бир-биридан тил ва этник мансубликка кўра ажратиб ташланган. Улар орасида аниқ белгиланган ҳудудий ва маданий чегаралар жорий қилинган ва гўёки бу қардош ва дўст миллатлар аслида ўзаро «рақобатчи» экани сингари ғоялар одамлар онгига зимдан сингдирилган. Бу эса зарур пайтда миллатлараро тотувликка рахна солиш орқали турли зиддиятлар келтириб чиқариш, вазиятдан устомонлик билан фойдаланиб, бу миллатларни яна тобеликда бўйсундириб туришга хизмат қилиши кўзда тутилган. Натижада собиқ коммунистик мамлакатлар ҳудудида жуда аянчли миллий-этник уруш ўчоқлари вужудга келди. Биргина Тоғли Қорабоғ можароси бунга яққол мисолдир.

    9-факт: Коммунизм ХХ асрда бир неча бора оммавий очарчиликка сабаб бўлган

    Бу коммунизм ғоясининг энг аянчли оқибатларидан биридир. ХХ аср инсоният цивилизацияси тарихида мисли кўринмаган фан-техника инқилобини юзага келтирган бўлса-да, коммунистлар ҳукмронлиги остида қолган аҳолига бу фан-техника инқилоби ҳам айтарли ёрдам бера олмади. Аксинча, ушбу тузум остидаги аҳоли очарчилик ва унинг натижасида юзага келган касалликлар туфайли оммавий қирилиб кетди. Айрим энг катта эпизодларни ёдга оламиз:

    • 1921–1922 йилларда Волгабўйидаги очарчилик. 5 миллион кишининг умрига зомин бўлган. Унинг сабаби болшевиклар олиб борган аҳмоқона аграр сиёсат бўлган. Деҳқонларга экиш ва ҳосилни йиғиб олиш учун имкон берилмаган. Ҳосил деярли бўлмаган ва нарх-наво мислсиз ошиб кетган. Оддий халқ бир бурда нон топа олмай очликда жон берган;
    • 1932–1933 йилларда бутун СССРда рўй берган очарчилик. Бу очарчиликнинг сабаби коммунистлар томонидан олиб борилган коллективлаштириш сиёсати бўлган. Одамлардан хусусий мулк куч билан, зўрлик ишлатиб тортиб олинган ва ҳаммани умумий хўжалик ишида мажбуран ишлашга мажбур қилишган. Деҳқонлар шаҳарга оммавий кўчиб кета бошлаган. Қишлоқ хўжалиги издан чиққан. Натижада ҳеч ким буғдой экмаган. Мулк ўзиники бўлмагандан кейин натижадан ҳеч қанақа манфаати бўлмаган колхоз ишчилари меҳнатида умуман самара бўлмаган. Кетма-кет бир неча йил умуман ҳосил олинмаган ва оқибатда оммавий очарчилик келиб чиққан. Ўша йиллари совет ҳукумати айниқса Украинада онгли равишда, атайин очарчилик келтириб чиқарган. Болшевиклар одамлардан атайлаб ҳосилни тортиб олган. Одамларга эса ҳеч вақо қолдиришмаган. Қаршилик кўрсатганлар шафқатсиз жазоланган. 1932 йилнинг ўзида болшевиклар Украинада 125 минг нафар қишлоқ аҳолисига нисбатан жиноят иши очиб, улардан 5 минг нафарини отиб ўлдирган;
    • 1959–1961 йиллардаги Хитойдаги «буюк очарчилик». Бу 30 йилларда СССРда рўй берган очарчиликнинг айнан такрори бўлган. Хитойлар ҳам мажбурий коллективлаштириш, хусусий мулкчиликка барҳам бериш йўлидан борган. Қаршилик кўрсатганлар шафқатсиз репрессия қилинган. Натижада колхозларда ишлайдиган ишчи кучи ҳам қолмаган. Ҳосил олинмагач, одамлар оммавий очликдан қирилиб кетган. Шу ўринда Хитой яна бир катта хато қилган. Улар гўёки «ҳосилни зараркунанда қушлардан ҳимоя қилиш» учун чумчуқларга қирон келтирган. Натижада экосистема бутунлай издан чиққан. Чумчуқлар туфайли сони тийиб туриладиган ҳосил зараркунандалари – чигиртка ва бошқа қурт-қумурсқалар сони фавқулодда кескин ортиб, улар ҳосилни бутунлай кунпаякун қилган. Натижада юзага келган очарчиликдан эса энг камида 15 миллион Хитой аҳолиси ўлиб кетгани айтилади;
    • 1990–1995 йилларда Кубада рўй берган очарчилик. Куба – доим СССРнинг дотациялари эвазига яшаган. 1991 йилда СССР парчаланиб кетгач, Кубани ғамини ейдиган «катта оға» ҳам йўқ бўлиб кетди. Натижада орол бир неча йил жуда мушкул иқтисодий-ижтимоий аҳволда қолган. Мамлакатни ҳалокатли очликдан фақат Мексика кўрфази мамлакатларининг хайрия ёрдами қутқариб қолган;
    • 1995–1999 йилларда КХДРда юз берган очарчилик. Бунинг сабаби ҳам Кубадаги билан ўхшаш. КХДР ҳам муттасил равишда, СССРнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳимояси остида жон сақлаган. Бироқ СССР йўқ бўлиб кетгач, шимоллик корейсларда катта муаммолар пайдо бўлди. Албатта, бу борада тайинли расмий маълумот мавжуд эмас. Бироқ халқаро экспертлар ўша йилларда КХДРда 3,5 миллионга яқин одам очликдан ўлганини тахмин қилади.
    10-факт: Коммунизм бутун дунё бўйлаб даҳшатли концлагерлар тизимини яратган

    Концлагерларда миллионлаб бегуноҳ одамлар жабр-ситамлар чиғириғидан ўтишга мажбур бўлган. Одамни концлагерга юбориш ва у ерда қулдай ишлатиш учун жуда арзимаган сабаб кифоя бўлган. Масалан, бирор одамнинг «оилавий келиб чиқиши», «хорижликлар билан алоқа қилгани», «коммунистик мафкурага зид китоб ўқигани», «Сталинни ёмонлагани» каби бўлмағур айблар билан қулоқ қилиб юборилиши оддий ҳол бўлган. Албатта, биз «қулоқ» деб атайдиган ГУЛАГ системаси эса бу борадаги энг даҳшатли, жинояткор система бўлган. Бирор одам устидан бетайин бир туҳматчининг «юмалоқ» аноним хати билан уни бутунлай бадном қилиш, оиласининг бошига мислсиз кулфатлар ёғдириш мумкин эди. Аниқ далилланган архив ҳужжатларига кўра, биргина 1953 йилнинг ўзида СССРда 2 468 524 киши қулоқ қилинган. Бу дегани, шунча оиланинг тақдири барбод қилинган демакдир. Ундан аввалги йилларда ҳам рақамлар шунга жуда яқин. Бу одамлар меҳнат лагерларида, жуда совуқ ва оғир шароитларда ишлашган мажбур қилинган. Уларнинг аксарияти ўша ерда жон берган. Қутулиб чиққанлари ва кейинчалик оқланганлари ҳам бир умрлик бедаво касалликлар билан қайтган.

    СССРдаги концлагерлар.

    СССРдаги концлагерлар.
    Фото: Wikipedia

    БМТ маълумотига қараганда, КХДР давлатида ҳозирда ҳам 200 мингга яқин одам концлагерларда тутқунликда сақланмоқда экан. Кубада ҳам шунга ўхшаш тизим яқин-яқинларгача мавжуд бўлган. Кубадаги концлагерларда сақланган айрим одамларда қўйилган айбловлар жуда кулгили даражада жўн ва лекин аянчлидир. Хусусан, Ла-Кабане концлагерида шунчаки рок-н-ролл мусиқасини тинглагани учун қамоққа ташланган одамлар бўлган. Камбоджада эса 1975–1978 йилларда фаолият кўрсатган концлагерларда одамларга қўлланган жазо усулларидан шайтон ҳам ҳазар қилади. Хусусан, у ерда «овқатдан тежаш» учун ёш болаларни ўлдириб юборилган. Ўлдириш ҳам «ўқ тежаш» мақсадида отиб эмас, қийноқлар орқали, жисмоний таъсирлар орқали бажарилган. Хусусан, Чоэнг-Эк концлагерида одамлар худди шундай қийноққа солингани фактлар билан далилланган.

    * * *

    Шунақа фактлар...

    Бутун жаҳон бўйлаб ҳали ҳам минглаб одамлар коммунизм ҳақида орзу қилади. Бироқ улар аслида бу қандайин қонхўр ва жинояткор тузум эканини кўпчилик англамайди ва тушунмайди. Албатта, тарих хулоса чиқариш ва ўша хатоларни такрорламаслик учун ҳам ўрганилади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    30.12.2019, 15:41   Изоҳ (0)   69624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ томонидан «Ҳизбуллоҳ» базаларига берилган авиазарбалар оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

    30.12.2019, 14:13

    Қозоғистон ички ишлар вазири Bek Air самолётининг фалокатига сабаб бўлган версияларни маълум қилди

    30.12.2019, 12:58

    Bloomberg Россия дунёдаги таъсирини кучайтира олганини Путиннинг асосий хизмати деб баҳолади

    30.12.2019, 12:18

    Роналду, Месси ва Кендалл Женнер. Instagram’нинг энг бой юлдузлари эълон қилинди (фото)

    30.12.2019, 10:14

    Россияда оғзидаги сигарет билан петарда ёққан эркак ҳалок бўлди

    30.12.2019, 09:32

    Олмаота халқаро аэропорти Bek Air самолёти ҳалокати хронологиясини эълон қилди

    30.12.2019, 08:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.