Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 20-тури доирасида 28 декабрь, шанба куни Оле-Гуннар Сульшер бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Бёрнли»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида «қизил иблислар» ярим ҳимоячиси Антони Марсьяль ҳисобни очган бўлса, 90+5-дақиқага келиб «Юнайтед»нинг иккинчи голига Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди ва ўйинга нуқта қўйди.
Шу тариқа «манкунианлар» сафарда «Бёрнли» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед»нинг очколари сони 31 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида 8-ўриндан 5-ўринга кўтарилиб олди. «Бёрнли» эса 24 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ
20-тур баҳси
28 декабрь, шанба
«Бёрнли»—«Манчестер Юнайтед» 0:2
Голлар: 0:1 — 44 Марсьяль, 0:2 — 90+5 Рэшфорд.«Бёрнли»: Поуп, Ми, Тэйлор, Бардсли, Тарковски, Корк (Брэйди, 87), Вествуд, Хендрик (Родригес, 59), Макнил, Вуд, Барнс (Гудмундссон, 68)
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уильямс, Янг, Линдельоф, Магуайр, Перейра (Лингард, 73), Матич, Жеймс, Фред, Марсьяль (Шоу, 89), Рэшфорд
Огоҳлантиришлар: Бардсли (23), Ми (61), Тэйлор (71), Макнил (89), Уильямс (90), Лингард (90), Фред (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)