• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ердаги энг хатарли тўққиз вирус

    Вируслар одамзотнинг энг ашаддий душманларидан биридир. Биз бутун цивилизация мобайнида инфекцияларнинг турли хиллари билан курашиб келмоқдамиз. Биз учун ҳозир арзимас кўринган айрим вируслар бир замонлар бутун бошли шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бошига вабо бўлган.

    Турли антивирус препаратлар, антибиотиклар ва, энг асосийси, вакцинация туфайли одамзот вирусли инфекцияларнинг кўп турлари устидан ғалаба қозонди. Чечак, безгак сингари касалликлар энди деярли хавфи солмаяпти. Бироқ, ютуқлар вирусларга қарши охири йўқ курашдаги қисман ғалабамиз холос. Ҳали жуда катта хатар билан одамзотга хавф солиб турган вирус турлари анчагина. Улардан энг хавфли тўққизтаси ҳақида «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов ҳикоя қилади.

    Марбург вируси

    Бу вирус 1967 йилда аниқланган. Ўшанда Германиядаги кичик лаборатория ходимларини қандайдир нотаниш эпидемия қамраб олган эди. Текширишлар шуни кўрсатдики, вирус лабораторияга Угандадан келтирилган маймунлар орқали кириб келган экан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Марбург вируси кўп жиҳатдан Эболага ўхшайди. Унда одам танасида жуда кучли зўриқиш ва иситма юзага келади. Тана аъзоларининг деярли барчасидан қон кета бошлайди. Ички органлар бирин-кетин ишдан чиқади ва организм кучли шок ҳолатидан ўлимга юз тутади.

    Марбург лабораториясида вирус эпидемияси илк марта қайд этилганда унга чалинганларнинг 25 фоизи вафот этганди. Лекин айнан шу вируснинг 1998–2000 йилларда Конгода авж олган эпидемиясида беморларнинг ўлим даражаси 80 фоизга етган. Шунга яқин даҳшатли кўрсаткич 2005 йилда Анголада ҳам қайд этилган.

    Эбола вируси

    Эбола вируси ҳозирги замон кишиси учун нисбатан таниқли вируслардан биридир. Уч-тўрт  йил аввал Марказий Африка давлатларида бу вируснинг жуда кучли эпидемияси кузатилган ва ОАВ орқали жараён кенг ёритилган эди. Ўшанда Либерия, Гвинея, Нигерия, Сьерра-Леоне, Сенегал, Конго ва Малида жами 27 748 одам Эбола инфекциясига чалинганди. Уларнинг 41 фоизи вафот этганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Эбола вируси эпидемияси илк маротаба Заирдан оқиб ўтувчи Эбола дарёси ҳавзасида 1976 йилда қайд этилган эди. Ўшанда Судан ва Конго аҳолиси бу вирусдан катта жабр кўрди.

    Эболанинг бир неча турдаги штаммлари маълум ва уларнинг ҳар бирида эпидемиянинг ўлим кўрсаткичи турлича бўлади. Бу вирус зарарланган организмдан чиқадиган суюқликлар – қон, сўлак, тер ва бошқа моддалар орқали юқади. Эбола вирусининг Рестон номли штамми касаллик қўзғаца ҳам, ўлимга олиб бормайди. Лекин Бундибугё штамми қўзғатган инфекция эпидемиясида ўлим 50 фоизга етади; «ЭболаСудан» штамми инфексион эпидемияси эса 71 фоизгача беморни ҳаётдан олиб кетади.

    Қутуриш

    Қутуриш ҳам деярли давосиз инфекция туфайли юзага келади. 1920-йилларда яратилган вакциналар қутуриш касали ҳайвонлар орасида тарқалишини бирмунча камайтиришга омил бўлди. Бироқ ҳозир ҳам Ҳиндистон ва Африкада қутуриш биринчи навбатда ҳайвонларга ва улар орқали одамларга катта хавф туғдирмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қутуриш вирусидан мия фаолияти издан чиқади ва асаб тизими кескин салбий ўзгаришларга учрайди. Қутуришга қарши вакцина ва антитаналар яратилган бўлса-да, улар касалликка қарши курашнинг энг эрта босқичларида наф бермоқда холос. Бироқ қутуришни эрта аниқлаш жуда қийин ва касаллик намоён бўлиб бўлгандан кейин уни даволаш имконсиз бўлиб қолади. Қутуришда ўлим хавфи 100 фоиздир.

    ОИТС

    Замонавий дунёда энг хатарли вирус албатта ОИТС вирусидир. Ундан жуда кўп одам зарарланади; зарарланган одамларнинг деярли ҳаммаси вафот этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1980-йилларда ОИТС вируси ҳақидаги дастлабки илмий маълумот пайдо бўлган эди. 1981 йилда илк марта ОИТС ташхиси қўйилганидан бери касаллик тарихига бу ташхис битилган 36 миллиондан ортиқ бемор вафот этди.

    Кучли антивирус препаратлар ОИТСга чалинган беморларга касаллик оқибатларини бироз юмшатишга ёрдам бераётган бўлса-да, бугунги кунда тиббиётда ОИТСнинг давоси ҳамон топилгани йўқ. Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубидаги қашшоқ мамлакатларида ОИТСга чалинган одамлар сони аҳолининг 20 фоизигача бўлган қисмини ташкил этади.

    Чечак

    1980 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан чечак вируси устидан бутунлай ғалаба қозонилгани эълон қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Чечак ҳақиқатан ҳам энг кучли вируслардан бири ҳисобланади. Унга чалинган беморларнинг тахминан 33 фоизи касалликдан вафот этган. Ўлмай қолган беморлар эса бир умрга кўр бўлиб қолган ва танасида хунук чандиқлар из қолдирган. Айниқса буюк географик кашфиётлар пайтида янги очилган орол ва қитъалардаги маҳаллий аҳоли европаликлар орқали кириб келган чечак ва шунга ўхшаш инфекцияли касалликлардан жуда қаттиқ жабр кўрган. Чунки маҳаллий аҳоли авваллари бундай касалликларни билмаган, унга ҳеч қачон чалинмаган ва шу туфайли уларнинг танасида бундай касалликларга қарши иммунитет бўлмаган.

    ХХ асрнинг бошларида ҳам чечак инфекцияси туфайли бутун дунё бўйича 300 миллиондан ортиқ одам қурбон бўлгани манбаларда қайд этилади.

    Хантавирус

    1993 йилда АҚШда ёш келин-куёв нафас қисишидан шикоят қилиб врачга мурожаат қилган. Орадан атиги бир неча кун ўтиб улар бирин-кетин вафот этган. Хантавирусни шу воқеадан бир неча ой ўтиб уларнинг уйида яшаган оқ сичқон танасидан аниқлашган. Ўшандан бери дунё бўйича бу вирусдан касалланган 600 га яқин бемор рўйхатга олинди. Афсуски, уларнинг 36 фоизи вафот этди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хантавирус одамдан одамга юқмайди. Уни сичқонлар ташийди. Сичқон теккан озиқ-овқат маҳсулотлари ва айниқса сичқон ахлати хантавирус ташувчиси ҳисобланади.

    Қизиғи, наваҳо қабиласи ҳиндулари бу касалликни аввалдан билган ва уни айнан сичқон юқтиришидан ҳам хабардор бўлган экан. Ғарб тиббиёти бу вирусни айнан наваҳо ҳиндулари халқ табобати ёрдамида идентификация қилган.

    1953 йилдаги корейс уруши вақтида 3 мингга яқин аскарда кузатилган ва улардан 12 фоизининг ўлимига олиб келган касаллик ҳам айнан хантавирус туфайли келиб чиққанини кейинчалик аниқлашган.

    Грипп

    Грипп вируси ҳар йили мавсумий эпидемия беради; унга чалинмаган, грипп нималигини билмайдиган одамни топиш қийин. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига қараганда, ҳар йили дунё бўйича 500 000 бемор грипп туфайли вафот этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Грипп вирусининг штаммлари жуда кўп турда бўлиб, ҳар йили янги-янгилари пайдо бўлмоқда ва бошқа штаммларга қарши фойда берган вакциналарга чидамли бўлиб чиқмоқда. Грипп инфекциясининг энг аянчли эпидемияси 1918 йилда кузатилган эди. Ўшанда сайёрамизнинг 40 фоиз аҳолиси грипп вирусининг «испан штамми» номли туридан жабр кўрган ва умумий ҳисобда 50 миллионга яқин бемор вафот этган.

    Денге безгаги

    Бу безгак вируси дастлаб 1950 йилларда Филиппин ва Таиландда тарқалган. Унинг ташувчиси тропик чивинлар бўлиб, глобал иқлим исиши бундай чивинларга қулай бўлган янги ҳудудлар пайдо бўлишига ва вирус янги эпидемия билан тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бугунги кунда сайёрамизнинг 40 фоиз аҳолиси шундай чивинлар билан ёнма-ён яшайди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботларида денге безгаги ҳозирда ҳам ҳар йили 100 миллионга яқин одамни зарарлаётгани келтирилади. Уларнинг тахминан 2,5 қисми касаллик туфайли вафот этади. Яна 20 фоизга яқин бемор эса ушбу безгак чақирган иккиламчи асоратлардан вафот этар экан. Ҳозиргача денге безгаги вирусига қарши вакцина ишлаб чиқилмаган. Лекин Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ахборотномасида яқинда Франциянинг Sanofi компанияси ишлаб чиққан вакцинанинг клиник синов-тажриба ишлари яхши натижа бераётгани қайд этилмоқда.

    Ротавирус

    Бу вирус асосан гўдак ёшдаги болаларга ҳужум қилади. Ротавируснинг тўққиз хил тури мавжуд ва улар ичидан «А» ротавирус энг кенг тарқалган. Унга чалинган беморда кучли ич кетиши кузатилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ривожланган мамлакатларда болалар бу вирусдан деярли вафот этмайди. Лекин камбағал давлатларда ротавирус туфайли вафот этаётган гўдаклар сони ҳамон юқори даражада ва ўлим ҳолатлари 2,4 фоизгача миқдорни ташкил қилади. Мазкур вирусга қарши икки хил вакцина мавжуд ва у инфекциялардан жуда яхши ҳимоя қилади. Инфексион зарарланиш асосан ҳожатхона антисанитарияси туфайли юзага келади. Шу сабабли ҳам болалар ротавирусли инфекцияга чалинмаслиги учун гигиена қоидаларига амал қилиш ўта муҳимдир.

    27.12.2019, 14:22   Изоҳ (0)   116069
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.