Зарафшон шаҳрининг «Олтин водий» газетасига аҳоли томонидан қарғалар «қабристони» ҳақида маълум қилинган, деб хабар берди «Ekolog.uz» Telegram канали.
Бу ҳолат шаҳарнинг «Марварид» кўчасидаги йўл ёқасида (мўлжал: Зарафшон қурилиш бошқармаси маъмурий биноси, гипермаркет тугалланмаган қурилиш объекти) аниқланган.
Бу ерда шаҳарликлар кўплаб қарғаларнинг ўлиб ётганлигининг гувоҳ бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ободонлаштириш, ветеринария бўлими ҳамда экология инспекциясига мурожаат қилинган. Улар воқеадан бехабар эканлигини, аммо яқин орада ўрганилиб, қарғалар ўлимига нима сабаб бўлганлигига изоҳ беришларини маълум қилган.
Изоҳ (0)