• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Нобел мукофоти совриндорлари етишиб чиққан Нагоя университетида ўқиётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги навбатдаги муҳим манзили Нагоя университети бўлди, деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Нагоя университети дунёдаги энг нуфузли илм-фан ва таълим масканларидан, қитъадаги ўнта энг намунали олий таълим даргоҳларидан бири бўлиб, унда дунёга машҳур кўплаб олимлар таълим олган ва меҳнат қилмоқда, бу ердан физика ва кимё фанлари бўйича олти нафар Нобел мукофоти совриндорлари етишиб чиққан.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда университетда 16 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Шундан 2,6 минг нафари хорижий мамлакатлар, 30 нафардан ортиғи нафари Ўзбекистон ёшларидир. Ҳозирга қадар мазкур университетда 400 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчи таҳсил олган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    ЎзАнинг ёзишича, Японияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ушбу талабаларга Президент совғалари — замонавий компьютерлар топширилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Президент матбуот хизмати хабарда қайд этилишича, 2010 йилда Тошкентда Нагоя университетининг ваколатхонаси очилган бўлиб, бугунги кунда мазкур ваколатхона Ўзбекистон олий ўқув юртлари учун таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида кўприк вазифасини ўтамоқда. Бевосита университет иштирокида икки мамлакатда мунтазам ўтказилаётган Ўзбекистон—Япония талабалар академик форуми ва олий ўқув юртлари ректорларининг анъанавий конференциялари илмий ҳаётда катта рол ўйнамоқда.

    Мавзуга доир: Тошкентда Япония лойиҳаси асосида юқори технологиялар парки ташкил этилади

    Давлат раҳбари университет фаолияти билан танишди, унинг президенти Сейичи Матсуо билан учрашди. Учрашувда Нобел мукофоти совриндорлари ва бошқа олимлар иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Сизнинг юртимизга илмий ҳамкорлигимизни ривожлантириш борасида қилаётган катта хизматларингизни алоҳида қадрлаймиз. Айниқса, ўтган йили Нобел мукофоти совриндори профессор Рёжи Ноёри жаноблари билан биргаликда Ўзбекистонга ташрифингиз мамлакатимиз илмий ҳаётида муҳим воқеа бўлди», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Сейичи Матсуонинг Ўзбекистон илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эътиборга олиб, яқинда Тошкент давлат техника университети илмий кенгаши уни университетнинг фахрий ректори этиб сайлади. Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси профессор Ноёрига фахрий академик унвони берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда Президент Сейичи Матсуо ва Рёжи Ноёрини ушбу унвонлар билан табриклади. Шунингдек, академик алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма илмий тадқиқотларни амалга оширишга келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан 17 декабрь куни Японияга келди. Президентни Тюбу халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Япония расмий доиралари вакиллари кутиб олди. Ташриф 17 декабрдан 20 декабргача давом этиши ва қиймати 6,5 миллиард долларга тенг бўлган 48 та келишув ва шартнома имзоланиши кутилмоқда.

    Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида Япониянинг йирик шаҳарларидаги LED-экранларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда.

    18.12.2019, 11:49   Изоҳ (0)   29894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Биржа савдоларида АИ-91 бензини ва суюлтирилган газ нархи арзонлашди

    18.12.2019, 11:33

    Тошкентда Япония лойиҳаси асосида юқори технологиялар парки ташкил этилади

    18.12.2019, 11:02

    Шавкат Мирзиёевнинг Япониядаги ташриф дастури бошланди

    18.12.2019, 10:29

    Муфтий Усмонхон Алимовга биринчи ўринбосар тайинланди

    18.12.2019, 10:01

    Андижонда мастликда ўзини ҳақоратлаган инсонни ўлдирган аёлга суд ҳукми ўқилди

    18.12.2019, 09:46

    Танзила Норбоева Бокуда Озарбайжон президенти билан учрашди

    18.12.2019, 09:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.