Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/4 финал баҳсларига 17 декабрь, сешанба куни старт берилди.
Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» Бирмингем шаҳрида «Астон Вилла»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида мезбон жамоа вакиллари Конор Хурихэйн (14), Жонатан Кожиа (37, 45) ҳамда Уэсли Мораес (90) бирин-кетин Мерсисайд клуби дарвозасини ишғол қилган бўлса, «қизиллар»дан Морган Бойс (17) автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа «Ливерпуль» сафарда кечган баҳсда ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь, чоршанба куни мазкур мусобақанинг навбатдаги чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. Жумладан, «Манчестер Сити» меҳмонда қуйи дивизион вакили бўлмиш «Оксфорд Юнайтед»ни синовдан ўтказса, Брендан Рожерс бошлиқ «Лестер» Ливерпулда «Эвертон»га тўқнаш келади. Иккала учрашув ҳам тунгги вақт билан соат 00:45 да бошланади. «Манчестер Юнайтед» эса «Олд Траффорд»да «Колчестер»ни қабул қилади. Ушбу беллашувга соат 01:00 да старт берилади.
Англия Лига Кубоги
1/4 финал баҳси
17 декабрь, сешанба
«Астон Вилла»—«Ливерпуль» 5:0
Голлар: 1:0 —14 Хурихэйн, 2:0 — 17, автогол Бойс, 3:0 — 37 Кожиа, 4:0 — 45 Кожиа, 5:0 — 90 Уэсли«Астон Вилла»: Нюланд, Конса, Ал-Мухаммади, Тэйлор, Честер (Хоз, 77), Лэнсбери, Хурихэйн, Трезеге, Дуглас Луис, Хота, Кожиа (Уэсли, 73)
«Ливерпуль»: Келлехер, Галлахер, Хувер (Норрис, 82), ван дер Берг, Бойс, Кейн, Чиривелья, Хилл, Кристи-Дэвис (Кларксон, 77), Лонгстафф (Бирн, 65), Эллиот
Огоҳлантириш: Кристи-Дэвис (41)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)