Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йилда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (хизмат кўрсатиладиган), акциз солиғи солинадиган товарларга (хизматларга) акциз солиғи ставкалари оширилади. Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда айтилади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бунда 2020 йилдан заргарлик буюмлари учун 25 фоиз, мобил алоқа хизматлари учун 20 фоиз, кумушдан ишланган ошхона анжомлари учун 11 фоиз, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ учун 30 фоиз, полиэтилен гранулалар учун 30 фоиз акциз солиғи ставкаси жорий қилинади.

Шунингдек, бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб ҳисобланади. Унга кўра, 2020 йил 1-анвардан 1 литр бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ учун 285 сўм (2020 йил 1 апрелдан эса 350 сўм), сиқилган газ учун эса 435 сўм (1 апрелдан 500 сўм) акциз солиғи олинади.

Фото: «Lex.uz»

Фото: «Lex.uz»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақа миқдори оширилади
Маҳаллий
Учта идорадан уч хил муносабат: Қурилиш вазирлиги ташкилотлари ютиб олган 85 та шубҳали тендер ҳақида
Дунё
Россияда ўзбекистонлик йигитни поезд босиб кетди