Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги Зеландиянинг Уайт-Айленд оролида вулқон отилиши оқибатида камида беш нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳақда New Zealand Herald хабар берди.

Фото: YouTube

Фото: YouTube

Полиция маълумотига кўра, 18 нафар одам турли даражада куйган ва жароҳат олган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида хорижлик борлиги хабар қилинган. Оролда қолган одамлар сонининг қанча экани ошкор этилмаган.

Аввал Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн вулқон отилган вақтда унинг яқинида 100 нафар атрофида одам бўлгани ва уларнинг туристлар эканини маълум қилганди. Кейинроқ маҳаллий ҳокимият вакиллари вулқон отилган вақтда унинг яқинида тахминан 50 нафар фуқаролар бўлганини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади