Украина ва Халқаро валюта жамғармаси ҳамкорликнинг янги дастури ҳақида келишувга эришди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«ХВЖ билан янги ҳамкорлик дастури иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, коррупцияга барҳам бериш ва ҳар бир украиналикнинг фаровонлигини оширишга қаратилган», — дея таъкидлади Зеленский.
Жамғарма директор-бошқарувчиси Кристалина Георгиевага кўра, кредит суммаси 5,5 миллиард долларни ташкил этади ва уч йил муддатга мўлжалланган.
Мазкур келишув ХВЖ раҳбарияти ва бошқарувчилар кенгаши томонидан ҳам маъқулланиши лозим.
Изоҳ (0)