Ҳаваскор-ҳайкалтарош Ра Поллет 25 йил давомида ҳар куни Нью Мехико саҳроларидаги қояларда ишлаб, у ерда сеҳрли саройлар бунёд қилади. У ёрқин қумтошлар билан ўралган ерости ғорларини топади ва уларни бир-бирига боғлаб, ажиб улкан заллар қуради. Ҳайкалтарош деворларни ўзига хос ўймакорлик билан безайди — ҳар бир ғор ўзига хос услубда экани билан диққатга сазовор. Ра узоқ йиллардан буён бир ўзи меҳнат қилади ва фақат битта тўрт оёқли ёрдамчиси, содиқ ити унга кўмак беради.

Фото: Big Picture

Поллет ғорларнинг девор ва шифтларида деразалар очади, кундуз куни ойнадан тушган қуёш нури ичкарига ўзгача тароват бахш этади. Ра сирли ерости қасрларини «соф ва тоза ибодатхоналар»га ўхшатади ва у ерда ёлғиз қолиб заминнинг қалби билан ғойибона суҳбат қуради. Сангтарош меҳнатидан завқ олиш ҳамда ўзини-ўзи қувонтириш учун меҳнат қилади. Ишлаётган вақтида ғорнинг бир бурчагида яшаш учун барча шароит мавжуд бўлган дам олиш жойи ташкил қилиб олади.

Афсонавий ёлғиз санъат фидойиси ҳақида «Ғорлар бунёдкори» (CaveDigger) деб номланган ҳужжатли фильм олинган ва ушбу картина ўз йўналишида «Оскар»ни қўлга киритган. 

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture