Тошкентда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўришнинг пасайиши) туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта рейслари белгиланган вақтда ҳавога кўтарила олмади.
Авиакомпания матбуот хизматининг хабарига кўра, Лондон—Тошкент йўналишидаги HY-202 рейси Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўна олмаган ва самолёт қўмондони Навоий шаҳридаги захира аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилган.
Тошкент—Деҳли йўналишидаги HY-423 рейс парвози кечиктирилиши кутилмоқда — у об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар соат 11:30га қолдирилган.
Тошкент—Бангкок йўналишидаги HY-533 рейсининг жўнаши ҳам номаълум муддатга қолдирилган.
Қарши—Москва йўналишидаги HY-623 рейси парвозга кўтарилишига рухсат берилишини кутмоқда.
Шунингдек, Тошкент—Қарши ва Тошкент-Бухоро йўналишлари бўйича мос равишда HY-77 ҳамда HY-23 ички рейслари ҳам об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.
Изоҳ (0)