Бугун, 7 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигини нишонлаш доирасида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Сенат матбуот хизматининг ёзишича, ҳарбий оркестр садолари остида монумент пойига Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси номидан гуллар қўйилди.
Изоҳ (0)