«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни ушбу қутлуғ айём билан табриклади. Давлат раҳбари ўз нутқида қонун устуворлигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ишлаб чиқаётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шартлигини айтиб ўтди.
Президент Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқлигини таъкидлаган.
Давлат раҳбари амиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни узлуксиз давом эттириш, бу борадаги кўникмаларни фарзандлар тарбиясига болаликдан сингдириш кераклигини таъкидлади.
Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МирзиёевДавлат раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантириш зарурлигини қайд этди.
Судларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, тергов-суриштирув жараёнида ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш, адвокатура институтини такомиллаштиришга оид долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Байрам тадбирида давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан ва санъат намояндалари, хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)