• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ Ўзбекистонда Президент буйруғи билан олиб ташланган постлар фаолияти қайта тикланганига изоҳ берди

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда вилоятларнинг чегара ҳудудларида қайта тикланаётган постлар ҳақида маълумотлар тарқатилиб, нима сабабдан бундай ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида саволлар кўпайиб бормоқда.

    Жумладан, «Фарғона—Водил», «Фарғона—Аввал» йўлларида 2018 йил бошида тугатилган назорат постлари қайта тикланган. Блогер Шерали Солиевнинг муштарийлари Қувасой шаҳрига киришдаги «Пакана» пости, Қўчқорчига киришдаги пост, «Қувасой—Арсиф» йўналишидаги «Беҳизор» постлари қайта тикланганини маълум қилган.

    Блогернинг муштарийлари, шунингдек, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Аграр университет билан Салор қўрғони оралиғидаги пост қайта тиклангани ҳақида ҳам ёзган. Бундан ташқари, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги «Сармижон» ва «Эшонкўприк» постлари фаолияти 2018 йил бошида тўхтатилгач, кўп ўтмай яна қайта тиклангани таъкидланган.

    Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг «Дарё»га маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ республика ҳудудида мавжуд бўлган 133 та йўл-патрул хизмати стационар постлари ва патрул-пост хизмати постларидан 74 тасининг фаолияти тугатилиб, бугунги кунда улардан 59 таси ўз ишини давом эттирмоқда.

    Мавзуга доир: Фарғонада Президент буйруғи билан олиб ташланган постлар фаолияти қайта тикланди

    Шу билан бир қаторда, юзага келган тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда ўрнатилган тартибда ИИВ раҳбарияти билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИБлари ва вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан йўл-патрул ва патрул-пост хизмати постларини вақтинча ташкил этиш ва тугатиш тартиби мавжуд.

    Ўзбекистонда режалаштирилаётган нуфузли сиёсий ва байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида хавфсизликни таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида айрим ҳудудларда вақтинчалик йўл-патрул ва патрул-пост хизмати постлари ташкил этилмоқда.

    «Фуқаролардан ушбу хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилаётган муҳим вазифаларни тўғри қабул қилишларини ҳамда ижтимоий тармоқларда турли номақбул фикрларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз», — дейди ИИВ матбуот котиби.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патрул постларини тугатиш лозим

    Эслатиб ўтамиз, вилоятлар чегараларидаги назорат постлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2017 йилги мурожаатномасидан сўнг олиб ташланган эди. Президент бундай постларнинг «эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатаётгани»ни таъкидлаган эди.

    «Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади», — деган эди давлат раҳбари.

    03.12.2019, 14:33   Изоҳ (0)   69396
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда волонтёрлик фаолиятининг қонуний асослари белгиланди

    03.12.2019, 14:10

    Тадбиркорларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб тўлаш имкони берилмоқда

    03.12.2019, 13:53

    Сурхондарёда 56 ёшли аёл чегарада божхоначини уриб, жароҳатлади

    03.12.2019, 13:08

    Марғилон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйида осилган ҳолда топилди

    03.12.2019, 12:58

    Эндиликда йиллик тўлов бўлмайди: Фақат иссиқлик таъминоти берилган кунларга пул тўланади

    03.12.2019, 12:41

    Ўзбекистон жанубида зилзила содир бўлди

    03.12.2019, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.