Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги «Чумчуқлижар» чегара божхона постида 56 ёшли тадбиркор аёл Ф.К. хизматни ўтаб келаётган божхона инспектори Л.Х.га қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, бош қисми ва юзига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан Ф.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу моддада белгиланган жиноятни содир этганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
Изоҳ (0)