Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг Самарқанд, Термиз ва Қарши шаҳарларида сезилди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ер қимирлаши 3 декабрь куни Тошкентдан 542 километр жанубда, соат 11:06 да юз берган.
Зилзила магнитудаси 5,2, чуқурлиги 100 километрни ташкил этган. Ер ости силкинишлари кучи Самарқандда ва Қаршида 2 балл, Термизда 3 баллни ташкил этган.
Изоҳ (0)