• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «МИБ идорасида бор ток нега бизнинг уйда йўқ?». Аҳоли электр узилишларидан чарчаганини айтмоқда

    Ўзбекистонда совуқ кунлар бошланганидан бери энг долзарб муаммо — энергия таъминотидаги, хусусан, электр тармоқларидаги узилишлар бўлиб турибди. Ушбу ҳолат нафақат ижтимоий тармоқларда, балки расмий доираларда ҳам фаол муҳокама қилинмоқда, энергия таъминоти мутасаддилари муттасил танқид қилинмоқда. «Дарё» мухбирлари ҳудудлардаги электр таъминотидаги узилишларига эътибор қаратди.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Қашқадарё вилояти

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Шўрбозор қишлоғида яшовчи аҳолининг ижтимоий тармоқлардаги видеомурожаатидан маълум бўлишича, қишлоқда электр таъминоти бўйича муаммо кўп. «Россиядан меҳмон келган, аммо ‘свет’ йўқ, ‘светъсиз меҳмон кузатяпмиз, ҳамма қоронғуда ўтирибди. Мана, болалар ҳам ‘светъсиз ўтирибди, дарс қилолмаяпти. Телевизор ҳам кўрсатмайди», — дейди видеомурожаат йўллаган чироқчилик.

    Ўз видеомурожаатини ижтимоий тармоққа жойлаган чироқчиликлар масъуллардан сув ва газ бўлмаса ҳам, ҳатто иш ва пул бўлмаса ҳам электр билан таъминлаб беришни сўраган. «Сув бўлмаса ҳам, газ бўлмаса ҳам ‘свет’ беришсин», – дейди видеомурожаатдаги фуқаро. Худди шу қишлоқда яшовчи яна бир фуқаронинг видеомурожаати эса давлат раҳбари ва энергия таъминотига масъул ташкилотларга қаратилган.

    «Бизнинг ёшлигимиз ўтди. Аммо мана бу болаларимизнинг ҳаёти барбод бўлмасин. Уларнинг ҳам орзу-ҳаваслари бор. Уларни ҳам худди ўз болангиздек кўринг, илтимос! Ҳурматли Президент, раҳбарларимиз, тасаввур қилинг — фарзандларингиз шундай аҳволда ўтирса, сизга маъқул бўлармиди? Агар бўлмайдиган бўлса, ‘Бўлмайди’, деб айтинглар, шунга қараб ҳаракатимизни қиламиз», — деб айтган фуқаро ўз видеомурожаатида.

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг қўшимча қилишича, Қарши тумани Боғобот маҳалласида ҳам электр токи тез-тез ўчадиган бўлиб қолган.

    Андижон вилояти

    Андижон вилоятининг деярли барча шаҳар ва туманларида ҳам электр энергияси узилиши билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан маълум қилишларича, узилишлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Мурожаатларнинг асосий қисми Жалақудуқ, Бўстон (Бўз), Пахтаобод, Улуғнор, Асака, Булоқбоши, Шаҳрихон, Олтинкўл туманларидан.

    Мисол учун, Асака шаҳри Тиллахон кўчасида яшовчи Акромжон Қосимов ўзи яшаётган ҳудудда электр энергияси бир кунда ярим соатдан 8—9 маротаба ўчирилаётганлигидан норозилигини билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.

    «Маҳалламизга уланган трансформатор жуда эскирган, бундан ташқари янги хонадонлар қўшилиши ва уловчилар сони кескин ошиши ҳисобига қуввати етмаяпти. Мутасаддиларга бир неча марта мурожаат қилганмиз. Ҳар сафар ҳал қилишга ваъда беришади. Аммо натижа йўқ. Ачинарлиси, аҳолида электр бўлмаса-да, маҳалла ҳудудида жойлашган Мажбурий ижро бюроси идорасида ток доим мавжуд. Халқ қоронғуда ўтирса бўлаверадию, МИБга мумкин эмасми?», — дейди Акромжон Қосимов.

    Бухоро вилояти

    «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитованинг хабар беришича, Бухоро вилоятида ҳам электр токида узилишлар кўпайган. Маълум бўлишича, вилоятнинг Пешку туманида узилишлар айниқса кўп. Туманнинг Афшона, Садир, Қўрғонтепа, Сўфилар ҳудудларида ҳар куни соат 18:00 дан 20:00 гача электр токи берилмаяпти. Мутасаддилар изоҳига кўра, узилишлар аҳолининг электр энергиясидан кўп фойдаланаётгани сабаб юз бермоқда.

    Мутасаддиларнинг бундай баҳоналарига аҳолининг жавоб тайёр. «Шаҳар аҳолиси электрда ишловчи минглаб техника воситаларидан фойдаланади, лекин улар бундай муаммоларга дуч келмайди. Газдан узиб қўйишгани камдек энди электр энергиясидан ҳам узиб қўйишяпти. Яна тезак, яна ўтин. Муаммоларимиз қачон ечим топаркин?», — дейди исмини ошкор қилишни истамаган суҳбатдош.

    Мавзуга доир: Самарқандда ўқувчилар нега электрсиз, совуқ мактабларда ўқияпти? Республика энерготизими «бир маромда ишлаши керак» бўлгани учун

    Наманган вилояти

    «Дарё»нинг Наманган вилоятидаги мухбири Азизбек Абдувалиевнинг ёзишича, вилоятда 1 декабрдан электр таъминотида бирмунча жонланиш кузатилган. Бироқ трансформатор портлаши ёки сим узилиши каби ҳолатлар туфайли юз бераётган аварияларни бартараф этишда сусткашликка йўл қўйилмоқда. «Буни ижтимоий тармоқларга бўлаётган кўплаб мурожаатлардан ҳам пайқаш мушкул эмас», — дейди Азизбек Абдувалиев.

    Наманган вилоятида электр таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаатлар Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Уйчи ва Чуст туманларида нисбатан кўпроқ бўлмоқда. Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мурожаатларнинг кўпайишига электр энергияси тизимига юкламаларнинг ҳаддан ташқари ортиб кетгани ва авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қўлланаётган чекловлар сабаб бўлаётганини тан олди.

    Айни вақтда корхона вақтинчалик узилишлар ҳақида аҳолини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан огоҳлантириб бормоқда.

    Хулоса ўрнида

    Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раислигидаги энергия таъминотидаги муаммоларга бағишланган йиғилиш ўтказиб, соҳа мутасаддиларини кескин танқид қилган эди. Хусусан, ҳатто метрополитен фаолияти ва телеузатишлар вақтида ҳам электр узилиб қолишини бош вазир «шармандали ҳолат» дея таърифлаган эди. Ушбу селектордан кўп ўтмай Ўзбекистон 1 декабрдан бошлаб Туркманистондан электр энергияси импорт қилиши ҳақида хабар берилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонга 1 декабрдан «Туркманэнерго» электр етказиб беради. Узилишлар сони кескин камайиши айтилмоқда

    02.12.2019, 08:14   Изоҳ (0)   24203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капот устида ярим километр «сайр қилдирди» (видео)

    02.12.2019, 07:38

    Видео: ИИБ Nexia’си ағдарилиб, ёниб кетди

    02.12.2019, 07:22

    Қарши туманида газсизликдан қийналаётган аҳолига «сайлов ўтгунича» газ берилди. Туман газ идораси эса «ҳаммаси сайловгача» деган гап-сўзларни рад этмоқда

    02.12.2019, 07:07

    Фарғонада «Тоза ҳудуд» ходими сохта квитанциялар орқали аҳолидан 6 млн сўм йиғиб олди

    01.12.2019, 22:13

    Сенат: Аксарият соҳа вакилларининг маоши кўтарилиши учун касаба уюшмалари жон жаҳди билан курашиши керак

    01.12.2019, 21:12

    Венада Ўзбекистон—Австрия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

    01.12.2019, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.