Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳдий парламентга истеъфо сўраб мурожаат йўллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: АП

Фото: АП

Бош вазир 29 ноябрь куни ҳукумат раҳбарлиги лавозимидан истеъфога чиқаришни сўраб вакиллар палатасига расмий хат юборган. Октябрь охирида Ироқ президенти Баҳром Солиҳ Абдул Маҳдийнинг истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилганди.

Фото: АП

Фото: АП

Ироқда 1 октябрдан буён ҳукуматга қарши аҳолининг норозилик намойишлари давом этмоқда. Халқ ҳукумат истеъфоси, коррупцияга қарши кураш, ишсизликни бартараф қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилашни талаб қилмоқда.

Норозилик намойишлари вақтида полиция ва оломон ўртасидаги тўқнашувларда 300 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди, 15 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари турли жароҳатлар олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар