Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2019 йилнинг энг яхши плеймейкерини маълум қилди.
Мазкур рейтингда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 299 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи поғона «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнега насиб эди (85 очко). Кучли учликни ёзда «Челси»дан «Реал»га ўтган Эден Азар (55) якунлаб берди.
Аввалроқ Месси ушбу совринни 2015, 2016 ва 2017 йилларда ютиб олганди.
- Лионель Месси («Барселона») — 299 очко
- Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») — 85
- Эден Азар («Челси» / «Реал») — 55
- Роберто Фирмино («Ливерпуль») — 46
- Бернарду Сильва («Манчестер Сити») — 32
- Душан Тадич («Аякс») — 30
- Френки де Йонг («Аякс» / «Барселона») — 25
- Кристиан Эриксен («Тоттенҳэм») — 21
- Антуан Гризманн («Атлетико» / «Барселона») — 20
- Жорджинё Вейналдум («Ливерпуль») — 17.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)