Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда тегишли идоралар мутасаддиларидан иборат дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамалаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартибининг бузилишини аниқлаш ва олдини олиш бўйича идоралараро гуруҳлар ташкил этилган, деб хабар беради давлат экология қўмитаси ахборот хизмати.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

Бугунги кунга қадар мазкур гуруҳ томонидан қатор тезкор рейдлар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари томонидан  Ғаллаорол тумани «Заргар» қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёси ўзанидан фуқаро Ш.Бегманов қум-шағал қазиб олиб, ўзи бошқарувидаги «ЗИЛ» русумли автотранспорт воситасига ортаётган ҳолатида қўлга олинган.

20 ноябрь, чоршанба куни ушбу фуқарога нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми (қўшимча  82-моддаси 2-қисми) билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари, яъни 4 миллион 460 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар