Андижон вилоятида собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган шахсга жиноий иш қўзғатилди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 21 ноябрь, пайшанба куни Пахтаобод туманида содир бўлган.
34 ёшли Р.М. 26 ёшли собиқ турмуш ўртоғи I.М.нинг яшаш хонадонига келиб, рашк туфайли келиб чиққан жанжал оқибатида уни қўллари билан бўғиб қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан шу куни Р.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Изоҳ (0)