Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

24 ноябрда Гонконгдаги 18 та туманда ўтган ҳудудий кенгашлар депутатлиги учун сайловларда мухолифат вакиллари ишончли ғалабага эришди. Бу ҳақда RTHK радиостанциясига асосланиб «ТАСС» хабар берди. Дастлабки натижаларга кўра демократик лагер номзодлари 452 тадан 396 ўринни (қарийб 90 фоиз) эгаллаган.

Фото: AP

Фото: AP

Аввал туман кенгашларида 75 фоизни эгаллаган ҳукмрон блок эса сайловлардаги йирик мағлубиятга учраган.

Сайловларда фуқароларнинг иштироки тўрт йил аввал ўтган сайловлардагига нисбатан рекорд натижа қайд этилган яъни аввал 47 фоиз сайловчи иштирок этган бўса энди бу кўрсаткич 73 фоизни ташкил этмоқда.

Гарчи сайловлар натижаси Гонконгдаги сиёсий тизимни ўзгартира олмаса ҳам аҳолининг демократик ҳаракат ғояларини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди.

Овоз бериш жараёнида ортиқча қоидабузарликлар қайд этилмаган. Жамоат тартибини сақлаш учун Гонконгдаги деярли барча полициячилар – 31 минг нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жалб қилинган. Бироқ норозилик намойишлари ва ҳукуматга қарши бўлганларнинг тўпалонлари кузатилмаган. Шаҳарда ҳотиржамлик ҳукмрон ва бу аввал кечиктирилиши мумкин бўлган сайловларнинг ўз вақтида ўтишига замин ҳозирлаган.

Сайловлар жами 600 та сайлов участкасида ўтган. 4,1 миллион фуқаро рўйхатдан ўтган сайловларга овоз бериш учун 2,94 миллион сайловчи иштирок этган. 1090 нафар номзод, ҳудудий кенгашлардаги 479 ўриннигн 452 таси учун кураш олиб борган. Ушбу ўринларни эгаллаган депутатлар сиёсия қарорларга тўғридан тўғри таъсир кўрсата олмайди ва асосан транспорт, экология, туманларни ободонлаштириш масалалари билан шуғулланади. Лекин туман кенгашларининг 117 нафар депутати Гонконг администрациясини сайлайдиган 1,2 минг аъзолар орасида туради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар