Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури доирасида 24 ноябрь, якшанба куни 2 та беллашув бўлиб ўтди.
Термизнинг «Сурхон» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 63-дақиқада урилди. Унга термизликлар клуби ҳимоячиси Дарко Станоевич муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Сурхон» ўз уйида кечган баҳсда «Сўғдиёна» устидан кичик ҳисобда устун келди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, «Сурхон» 35 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Сўғдиёна» эса 38 очко билан 3-ўринни эгаллаган.
Шу куни Самвел Бабаян бошлиқ Тошкентнинг «Локомотив» клуби меҳмонда «Андижон»ни синовдан ўтказди.
Ўйин давомида «темирйўлчилар» вакиллари Жамшид Искандаров (40), Остон Ўрунов (68) ҳамда Сардор Мирзаев (70) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, Андижон клуби аъзоси Илдар Маматказин (88) автогол муаллифига айланди.
Натижада «Локомотив» сафарда кечган баҳсда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг иккинчи ўринда бораётган «Локомотив»нинг очколари сони 45 тага етди. «Андижон» эса 24 очко тўплаб 11-поғонани банд қилиб турибди.
Суперлига
24-тур баҳслари
24 ноябрь, якшанба
«Сурхон»—«Сўғдиёна» 1:0
Голлар: 1:0 — 63 Дарко Станоевич«Андижон»—«Локомотив» 0:4
Голлар: 0:1 — 40 Жамшид Искандаров, 0:2 — 68 Остон Ўрунов, 0:3 — 70 Сардор Мирзаев, 0:4 — 88, автогол, Илдар МаматказинЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)